Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 7

Название: Бўрилар изидан

Автор: Хусанбой Каримов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5049-8-1

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      – Талаб-ку қийин-ов, аммо Бўта билан таништириб қўйишади. Учқун сени яхши билади-ю! Хуллас, ўзинг биласан, оғайни… Аммо икки-уч кун сабр қилиб турасан. Яна Учқун келмоқчи. Берган пулимизни кўчага сочишяптими, билмадим, яна юз мингни бўйнимизга қўйишган…

      Эртаси куни Раҳмоналини Толиб Марғилонга, шаҳар марказидаги “Оталар чойхонаси”га эргаштириб борди. Чойхона – марғилонлик бир гуруҳ Бобурхон исмли «разборчик» бошлиқ жиноятчилар макон қурган жой бўлиб чиқди.

      Чойхона кимсасиз, битта сўрида беш йигит давра қуриб ўтиришарди. Суҳбат қисқа ва ниҳоятда тушунарли бўлди.

      – Бобурхон, бугун кечгача 25 минг сўм пул топасан. Буйруқ шундақа бўлди, – деди дангал Толиб. Сўрида ястаниб ўтирган жинқарчадек ингичка, бўйи пастгина йигитча Бобурхон экан. Толибнинг бу гапини эшитган уч-тўрт девдек марғилонлик йигитлар ўрнидан турганди, Раҳмонали биттасини аста елкасидан пастга босди:

      – Ўзингни бос, оғайни, биз сенга топишмоқ айтишгани келганимиз йўқ. Мен ўзим кеча Москвадан келдим. Айтилган гапни қилиш керак.

      Қолганлар Раҳмоналига ҳайрат билан қарашди. Сўнг «Бу ким?» дегандек Толибга юзланишди. Толиб кулимсиди.

      – Тўғри, Москвадан келди кеча. Эртага Наманганга кетяпти. Пулни олиб кетиши керак. Бобурхон, Марғилонга бор-йўғи 25 минг сўм чиқим тушяпти. Шу кунгача индаганимиз йўқ… – деганди, ўтирган кўйи, Бобурхоннинг ранги бўзрайди.

      – Наманган билан бизни нима ишимиз бор? Биз ўзимизга хонмиз. Бу ерни Марғилон деб қўйиптилар. Бор, тошингни тер, десам, нима дейсан?

      – Ўзингга қийин қиласан, ука. Ака-укачилигимиз ўз йўлига. Бу йигитларингам иш бермай қўяди. Прокурор акахонингу каратэчи аканг, пулдор, савдогар акахонларинг ўртага тушолмайди унда.

      – Ўзингдан кетиб қоляпсан, Толик. Гапингни ўйлаб гапир. Гапингга отвечат қиласанми? – Бўғрисиди ранги қизаринқираган Бобурхон, бироз типирчилагандек бўлиб. Ёнидагилар ҳайрон эди, бир Толиб ва Раҳмоналига, бир ўтирганча бўғилаётган Бобурхонга қарашаётганди. – Нима қилиб ўтирибсизлар, жавобини бериб қўйинглар буларни! – Бирдан бақириб юборди, жунуни қўзиб Бобурхон.

      Пиравордида иш шундай тугашини билиб турган Раҳмонали вақтни зое кетказмади. Ҳалигинда елкасидан босиб ўтқазиб қўйган йигитни кўксига ўхшатиб шундай тепдики, ўтирган сўрисидан ошиб, тўлиб оқаётган ариқ сувига шалоплаб тушди. Иккинчисининг башарасига мушт туширди, учинчисини ҳам тепиб, юмалатиб юборди. Уч йигит то кўз юмиб очгунча уч томонда ётиб қолди. Сўри ёнида икки қўлини орқасига қилиб турган Толиб: «Ана, кўрдингми?» дегандек тек қотган, Бобурхоннинг кўзлари катта-катта очилиб, жағи сўлжайиб очилган эди.

      – Яна гап борми? – деб сўради Толиб. – Ё каратэчи акангга одам юборасанми? Агарда кечгача мен айтган ишни битказмасанг, Асаканинг “чўнтагида” гаплашамиз. Ўша ерда разборимизни охирига етказишади. Сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан? Ўша Асакадаги машҳур Амир акаям ғинг демай беряпти, билдингми? Кўрпангга қараб оёқ узат, ука. Айтилдими, бажарасан. СКАЧАТЬ