Название: Бўрилар изидан
Автор: Хусанбой Каримов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-5049-8-1
isbn:
Айни ўша маҳал эшик очилиб, ялтироқ патнисда учта кофе қуйилган идишларни кўтарган кўйи, Мансуржон кириб келди.
– Мана бу ишинг жуда яхши бўлди, Мансуржон. Қани, сен ҳам бизни қаторга ўтир, – деди генерал-лейтенант кулимсиб. – Раҳмонали билан суҳбатимиз энди-энди қовушгандек бўлаётганди. Кофе суҳбатга жон бағишлайди.
Генерал-лейтенантнинг бу гапини эшитган Мансуржон кофеларни тарқатиб бўлиб, Раҳмоналига қараб сирли илжайди. “Сен ҳам куларкансан-у!” деб юборишдан Раҳмонали ўзини аранг тўхтатди.
– Укамиз ҳамон ҳаяжонини босолмаяпти. Чунки, гапни индоллосини билолмаяпти-да! – деб кулди генерал-лейтенант, қайноқ кофени ҳўпларкан. Унинг ушбу хатти-ҳаракатидан, суҳбатни энди сен давом эттир, деган маъно бордек эди.
– Биз Азимжон Умарович билан кечадан буён маслаҳатлашиб, тизимимизда меҳнат қилаётган бир қатор кадрларимизни муфасссал ўрганиб чиқдик. Уларнинг орасидан фақат сизни маъқул топдик. Ҳозир шундай вазиятки, Наманган шаҳрида бошбошдоқликни келтириб чиқараётган Бўта билан Талабни ёнида бўлиш, уларнинг режа, ҳаракатларидан олдиндан хабар топиб, хабарлашиб туришимиз учун сиздек ходим керак. Сизнинг таржимаи ҳолингиз ҳар томондан мос келаяпти.
Шундагина Раҳмоналининг миясига ярқ этиб бир нарса урилдики, асл муддаони англагач, кўзлари чақнади ва одатига биноан, ўнг кафти билан жағини, сўнг юзини силаб қўйди.
Генерал-лейтенант Азим Умарович Раҳмоналидаги ҳар бир ўзгариш, хатти-ҳаракатни синчковлик билан кузатаётган эди. Йигитнинг икки кўзи ёниб, кўкси бир қалқиганини ҳам илғади ва “розилик” белгиси деб қабул қилди.
– Бир савол берсам майлими? – деб сўради Раҳмонали, ўзини анча хотиржам тутиб.
– Майли, сўра, – деди Азим Умарович.
– Мени-ку яхши билар экансизлар, бироқ мени ким чақиргани, кимлар билан суҳбатлашиб ўтирганимни, рости, ҳалигача билганим йўқ… Шу савол?..
Бирдан генерал-лейтенант Азим Умарович қаҳ-қаҳ отиб кулди. Унинг кулгуси Мансуржонга ҳам юқди: у кафти билан оғзини тўсиб, кула бошлади.
– Зийраклигингга қойилман, лейтенант, – деди Азим Умарович, кўзёшларини кафт билан артаётиб. – Мен сендан ҳалитдан буён айнан шу саволни кутаётгандим. Хўп, мен ўзимни таништирай, республика Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари, кўриб турганингдек, генерал-лейтенант погонини тақиб олган Азим Умарович Умаров бўламан. Ёнимиздаги бу йигит эса подполковник Мансуржон Холиқов бўлади. Кечадан бошлаб янги бўлим – диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бошқармасининг СКАЧАТЬ