Название: Бўрилар изидан
Автор: Хусанбой Каримов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-5049-8-1
isbn:
– Менга парво қилманг, ака. Билган ишингизни қилаверинг. Одатим ўзи шунақа, тўшакда эркак киши билан ётдим дегунимча, йиғим келади денг. Одат экан-да, Ҳеч йўқотолмадим… Ия, ҳалиям жим турибсизми? Бўлинг энди, Одилжон ака! – дея қипяланғоч Ҳуснигул, «ошиғи»нинг қўлини бағрига тортишга чоғланиб.
Марғилонда кундузи бадабанг тўй бўлиб ўтди. Асли бундақанги никоҳ тўйлари вақт танламайди, қишми, ёзми, бўлаверади. Устига устак, шаҳар катта, ҳар куни тўй.
Тўйхона ярим кечасига бориб тинчиди-қолди. Кетадиганлар кетиб, қоладиганлар қолиб, ҳатто, келин томондан келган икки-уч хотинга ҳам алоҳида хона топиб беришди. Тўй эгалари икки-уч кун аввал бошланиб, кундузи авжига чиққан югур-югурлардан шундай толиқишган эканки, ўринга ётган одам борки, донг қотаверди.
Фақат келин билан куёв ётган гўшангада анчагача шивир-шивир тинмади. Чамаси, тунги соат иккиларга бориб, келин-куёв ҳам ухлаб қолишди.
Бу пайтда девор ортида пусиб ўтирган икки шарпа ухламаётганди. Улар юзларига қора ниқоб танғиб олишган. Қўлларида ўткир пичоқ билан қўшни ҳовлининг куёв-келин ётган уй деворига тиралишиб жимгина ўтиришарди.
– Шу кутиш ҳам жонга тегди-да, – деди шарпалардан бири шеригига.
– Жим, гапирма! – деди жавобан шериги.
– Ҳамма ухлаб бўлди-ю, жим ўтиравериб димиқиб кетдим ахир.
– Ишни пачавасини чиқарсанг, Бобурхондан балога қоламиз. Шу кеча ишни битириб, келишилган пулни олиб, Россияга жуфтакни ростлашимиз керак. Биласан, бизга пул керак. Кейин қидириб ҳам топишолмайди бизни.
– Рост айтасан, аммо ҳеч тушунолмадим, Бобурхонга шу келин-куёвнинг ўлими нега керак бўлиб қолдийкин? Ё қасди бормикан-а?
– Билмадим. Билишни ҳам хоҳламайман. Менга пулини тўласа, бас… Балки ёқтирган қизидир ёки куёв болада ростдан ҳам қасди бордир, Худо билади.
– Мен эшитдимки, Наманганда тўполон бўляпти-ку, ўшатдаги Бўтамией дегани Марғилонда шундай бир иш қилгинки, эшитган одам борки, этлари жимирлаб, тили айланмай, қалт-қалт титрайдиган бўлиб қолсин, деб топшириқ берганмиш.
– Ўзларича Наманганда, ундан сўнг Ўзбекистонда халифалик давлатини қураман, деб лоф ураётганлардан бирими? – деб сўради шериги қизишиб.
– Ҳа-да, ўшалардан бири.
Ундайлардан ҳар не ёмонликни кутса бўлади. Лекин Ўзбекистон бундай давлат бўлмайди.
– Сен қаердан биласан?
– Биламан-да, қамоқдалигимда эшитганман.
Шу маҳал кимдир девор ортидан юриб, ҳовли томон ўтиб кетди. Икки шарпа жим бўлиб қолишди.
Аллақачон тунги соат уч бўлиб қолаёзганди. Ҳовлига ўтган одам қайтиб, оёқ овозлари тамомила тингач, шарпалардан бири деди:
– Энди девор ошамиз. Қани, кетдик!.
Эртаси куни тўй бўлиб ўтган хонадондагилар одатдагидан бироз кечроқ уйғонишди. Ҳовли юзасида куёвкелинни нонуштасига СКАЧАТЬ