Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 24

Название: Бўрилар изидан

Автор: Хусанбой Каримов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5049-8-1

isbn:

СКАЧАТЬ калласида пишитиб борар экан, ёнверидан ғиз-ғиз елиб ўтаётган, гоҳо сигнал чалиб тегажағлик қилишга уринаётган машиналару уларнинг эгаларига парво ҳам қилмай борарди.

      Унинг пиёда кетишининг бошқа бир сабаби ҳам бор эди. У кета-кетгунча ўйлаб қўйган режасини ипидан-игнасигача калласида пишитиб олиш илинжида эди…

      Куз кириб келаётганди. Ҳаво тез-тез айниб, осмон юзини қора булутлар қоплаб олар, лекин ёмғир ёғмаётганди. Фақат шамол туриб, қуп-қуруқ кўчаларни чангитиб, куз кириб келганидан одамларни хабардор қилаётгандек эди.

      Ҳуснигул қип-қизил туфличасини тиқиллатиб, шаҳар четида жойлашган «Савдогар банк»ка ниҳоят етиб борди. Эшик тагида ғоз турган милиция ходими – қоровулга сумкачасини очиб, қизил муқовали гувоҳномасини кўрсатди ва:

      – Айтинг, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотидан Ҳуснигул Ҳасанова келибди, деб…

      Ғоз турган милиция ходими беихтиёр бир зум каловланиб қолди. Аёлнинг гувоҳномасини олишни ҳам, олмасликни ҳам билолмасди. Одатда, милиция ходими ҳар қандай вазиятда ҳужжат сўрар, кўрсатилган ҳужжатни шошилмай кўриб чиқарди. Бироқ, бу гал негадир юраги дов бермади.

      – Ўзингиз чиқаверасизми ё хабар берайми? – деб сўради ёшгина милиционер йигит.

      – Албатта, телефонда хабар берасиз. Сўнг чиқаман, – деб жавоб қайтарди Ҳуснигул жиддият билан.

      Милиционер йигит сим қоқиб, юқорига хабар берди. Чамаси, чиқаверсин дейишдими, ниҳоят, йигит қўлидаги телефон гўшагини жойига қўйиб:

      – Чиқавераркансиз, – деди.

      Ҳуснигул Ҳасанова бинонинг иккинчи қаватига чиқиб, «Қабулхона» деб ёзилган эшикка рўбарў бўлди. У дадиллик билан эшикни очди. Қабулхона иссиққина, шинамгина ҳам эди. Стол ортида тик турган бўйи баланд, кўҳликкина жувон жилмайиб, уни кутиб олди.

      – Ҳуснигул опа Ҳасановамисиз? – деб сўради. Ҳа, деган жавобни олгач: – Ичкарида сизни Одил Ҳотамович кутишмоқда, – деб, ғўдайиб турган Ҳуснигулнинг ёнидан ўтиб, эшикни тавозе билан очди. – Марҳамат…

      Ҳуснигул жувонга яна бир сидра қаради-да, ичкарига йўналди. Ўша лаҳзаларда икки аёлнинг хаёлидан нелар ўтгани ёлғиз Яратгангаю ўзларигагина аён эди.

      Кўча бироз иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмаслиги учунми, Одил Ҳотамовичнинг хонаси Ҳуснигулга анчагина салқиндек туюлди. Ичкарига қадам босиб кириши билан аёл юзларида жилмайиш пайдо қилиб, оғзининг ўнг томонини сал лаблари билан қимтиб, кулимсиётгандек тус берган эди.

      Аллақачон ўрнидан туриб, қандайдир инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотнинг вакилини кутиб олишга шайланган Одил Ҳотамович ҳам юзларида жилмайиш билан Ҳуснигулга қўл узатди:

      – Яхши етиб келдингизми, Ҳуснигул опа? Қийналмадингизми?

      – Йўғ-е, қийналиб нима. Шундоқ идорангизни олдидан ўтиб кетаётгандим, сиз билан кўришиб кетай деб кирдим. Биласиз, бизни иш кўп. Ҳали у ерда, ҳали бу ерда, гоҳ прокурор, гоҳ суд, гоҳо мелиса бошлиғи билан СКАЧАТЬ