Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 29

Название: Бўрилар изидан

Автор: Хусанбой Каримов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5049-8-1

isbn:

СКАЧАТЬ ким? –деди. – Ҳайрат Ҳамдамович! Э-э, табриклаймиз, табриклаймиз, муборак бўлсин, Ҳайрат Ҳамдамович. Боролмаганимиз учун узр. Ҳа энди, иш деб қўйган, хи дегандамиди, чопиб юрармидик… Ий-й, шунақами? Қачон?.. Хўп, бўлди. Мен ўзим шахсан кутиб оламан…

      Ҳозиргина тунд бўлиб турган юзи бирдан ёришиб кетган Аъзам Аҳмедович даст ўрнидан турди ва кафтларини бир-бирига ишқаб, хона бўйлаб нималарнидир ўйлаб, худди хонанинг бўйини ўлчаётган одамдек аста одимлай бошлади.

      – Зўр иш бўлибди-ю! – дея ўзига ўзи гапира бошлади пичирлаб. – Мана энди бизнинг ҳам замон келди. Ахир айтадилар-у, замон сенга боқмаса, сен замонга боқ, деб. Прокурорлик ҳам иш бўлибдими?.. Ҳа, замон келди, ур бегим, айшингни сур бегим, деган экан, биров. Хўш, биринчи галда пухта тайёргарлик кўриб қўйиш керак. Ҳайрат Ҳамдамович ахир анай-манай одам эмас, ҳукуматда нуфузли лавозимни эгаллаб турибди. Қани, келсин-чи, қандай маслаҳатли иши бор экан?

      Аъзам Аҳмедович ўша лаҳзаларда кўчада қон қақшаб, қабулини зор-интизор кутаётган Эргаш таксичини тамомила ёдидан чиқарди.

      Ёдамчисини чақирди ва:

      – Хей, сен менга тезда начальник мелисани ула. Сўнг Бобурхонни телефонда топ. Телефонда топилмаса, Оталар чойхонасига одам юбор. Тез етиб бораркансиз де!..

      Ярим соат ўтар-ўтмас, шаҳар прокурори Аъзам Аҳмедовичнинг хонасида шаҳар милицияси бошлиғи Ҳикмат Қудратов турарди.

      Мамнунлигини яширишни унча истамаётган Аъзам Аҳмедович уни, одатига хилоф тарзда, илиқ сўзлар ила кутиб олди.

      – Яхши келдингизми?.. Хуллас, Тошкентдан Ҳайрат Ҳамдамович келадиган бўлиб қолди. Ҳалигинда мен билан боғланиб, эрта шанба куни кечқурун Марғилонда бўлишини айтди. Тайёргарлик шунга яраша бўлиши керак…

      – Ниҳоятда улуғ иш бўлибди-да, Аъзам Аҳмедович, – деди шаҳар милицияси бошлиғи Ҳикмат Қудратов. – Оёғининг тагига қўй сўйсак ҳам арзийдиган одам ахир. Ҳаммаси сизнинг ҳурматингиздан…

      Бундай мақтовни эшитиб Аъзам Аҳмедович аста юриб бориб, айланма креслосига ястаниб ўтириб олди.

      – Ҳа энди, эски қадрдонлигимиз бор. Ахир, областимизда уч-тўрт йил биринчи котиб бўлиб ишлаб қўйди. Мана, энди Тошкентда…

      Хуллас, маслаҳат пишди. Ҳайрат Ҳамдамович Аъзам Аҳмедовичнинг хонадонида кутиб олинадиган ва ўша ерда меҳмон қилинадиган бўлди. Бунинг учун эса ўта тўкин дастурхон зарур. Одатда, Аъзам Аҳмедович рўзғори тугул, меҳмонларига ҳам ўзи харажат қилиб ўрганмаган, бундай муаммоларни кўпинча шаҳарда ишлаётган савдо ташкилотларининг раҳбарлари бўйнига юклашни хуш кўрарди. Бу гал ҳам, тарки одат амри маҳол, деганларидек, одатини канда қилгиси келмади. Дарҳол телефонга ёпишди ва гўшакни олиб, рақамни териб бўлгач, алло, деб овоз берган кимсага қарата:

      – Тезда кел! – деган буйруқни берди ва гўшакни жойига қўйди. Аъзам Аҳмедович, интиқлик билан тик турган ҳолда кутиб турган милиция бошлиғи Ҳикмат Қудратовнинг кузатуви остида қачонлардир Москвага борганида, атиги икки дона харид қилиб, бирини Бош прокурорга совға қилиб, иккинчисини қўлидан қўймай тақиб юрадиган тилла соатининг СКАЧАТЬ