Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 21

Название: Бўрилар изидан

Автор: Хусанбой Каримов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5049-8-1

isbn:

СКАЧАТЬ Мансуржон унинг ортидан эргашди. Дўконда ўрта бўй, сабза мўйлабли ёшгина йигит савдо билан банд, нуқул хотин-қизлар ўрлашаётган, газламалар тахламлари олдида. Раҳмонали қоронғироқ жойга борди. Тўхтади. Ортида Мансуржон газламалар тахламларидан бирининг ўнг-терсини ағдариб кўриб турган пайтда, Раҳмонали дўконнинг кириш эшиги томон бирров синчиков қараб:

      – Яхши етиб келдингизми? – деди. – Хабарни олибсизлар-да?

      – Шукр.

      – Олдик. Ўнг қўл билан чап қўл ҳақида эшитинг: ўнг қўл савдогарнинг боласи, чала зиёли. Чап қўл қишлоқ боласи, тўпори, лекин ўта қўпол. Афғонда уч ой мужоҳидлар қўлида асирда бўлган…

      – Мен ҳам, шундай бўлса керак, деб ўйлагандим, меҳмонни кутиб олишидан. Меҳмонни жуда яқин олди.

      – Мақсадлари қандай?

      – Индинга катта тўполон бошланади. Ёш-яланг йигитлар арабча ёзувли байроқларни кўтариб чиқишади. Ҳокимият вакилларининг уйларига ўт қўйиб, ўзларини сазойи қилишмоқчи. Наманганда ислом давлати қуришмоқчи. Чамаси, бугун-эрта нишоналари кўриниб қолади.

      – Тушунарли…

      …Мансуржон бошқармага қайтиб келганида, кундуз соат учлар чамаси эди. Дарҳол генерал билан боғланди. Раҳмоналининг ҳар бир гапини сўзма-сўз қайтарди. Генерал анча жим бўлиб қолди ва: «Сиз ўша ерда қолиб, вазиятдан огоҳ бўлиб туринг!» деди.

      Тобора шаҳарда вазият чигаллашаётгани энди аниқ бўлган эди.

* * *

      Марғилон шаҳри. Шаҳар марказида эрта тонгдан одам гавжум. Шаҳарга, одатда, асосан атроф туманларда истиқомат қилгувчи деҳқонлар савдо-сотиқ қилиш учун келишади. Тўғрироғи, чайқовчиликка қарши кураш айни қизиган даврларда ҳам марғилонликлар туманлардан келган деҳқонларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини арзон-гаров олиб, бозорда сотишга ўрганишган. Машҳур чайқов бозорида эса қўлда тўқилган хонатлас дейсизми, калишми, хуллас, нимаики ноёб бўлса, деҳқонлар марғилонликлардан қиммат нархда сотиб олишга ўрганишган. Шунинг учун бўлса керак, марғилонлик машҳур журналист Адҳамжон Каримов ҳазиллашиб, биз, марғилонликлар тушгача қишлоқлардан келганларни алдаб кун кўрамиз, тушдан сўнг эса ўз-ўзимизни, дегани айни ҳақиқат.

      Юртда бошбошдоқлик, олатасир бўлиб турган бир вақтда, рэкет деган бир бало шундай болаладики, юртнинг ҳар бир шаҳрида ўз рэкетчилари пайдо бўлди. Шаҳар марказидаги Оталар чойхонасига танда қўйиб олган Бобурхон бошлиқ рэкетчиларнинг эса дови юришган маҳал эди.

      Чойхонада эртадан кечгача кетма-кет тансиқ таомлар пиширилар, Бобурхон сўрилардан бирини эгаллаб, шотирлари билан кечгача улфатчилик қилишдан бўшамас, кечаси эса қиморбозлик бошланиб кетарди.

      Уларнинг пул топиш, ундириш усуллари кўп эди. Шулардан бири шаҳарга келганларнинг енгил автомашиналарини олиб қочиш ва илтимосларга биноан, яхшигина пул эвазига яна эгаларига қайтариш эди. Бунақа қинғирлик ўта даромадли чиқиб қолди. Аммо нафақат бошқа шаҳар, балки атроф қишлоқлардан ҳам енгил автомашинаси борлар Марғилон шаҳрига машинасини миниб келишга чўчиб қолишганди. Сал алахсиса, тамом – машинаси СКАЧАТЬ