Название: Бўрилар изидан
Автор: Хусанбой Каримов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-5049-8-1
isbn:
– Кундузи Бўта билан меҳмонни олиб кетдим, тўғрими? – деб, Раҳмонали ўшандан кейинги воқеалар тафсилотини бир-бир пичирлашишди-да, Бўта уйига кирди-кетди. Меҳмонни Ҳурмамат акаси бир дам олдириб, маишат қилайлик деб, қаердаги бир дала шийпонига бошлаб борди. Йўлда магазиндан бир кило колбаса, икки дона ароқ, яна алламбалоларни олганди. Кир тўшакларни солиб, сўрида ўтиришиб, роса отамлашишди иккови, дея ҳангома қилгач: – Энди иккаласиям қипқизил маст! – деди. – Жамол ҳожини кўнгли ўрис қизларни тусаб қолганмиш…
Раҳмоналининг гапларини эшитаётиб, Учқуннинг ҳайратдан оғзи очилиб қолди. У Раҳмоналининг гапига ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмаётганди. Учқун нима қиларини билолмай, уйнинг у бошидан-бу бошига тез-тез қадамлар билан бориб кела бошлади. Ниҳоят:
– Хўп, ундай бўлса, нега бу ерга олиб келдинг? – деб сўради у жаҳлланиб. – Нима, мен сенга қўшмачиманми? Ё уйимда исловотхона очганманми?
– Хўш, қаерга олиб борай? Наманган шаҳрини билмасам, қаерда нима, ким борлигини?.. – деди Раҳмонали қизишиб. – Менга сенинг ёрдаминг керак.
Учқун бир жаҳлланди, бир кулди, ниҳоят, қўлини юқорига кўтариб: “Во!” деди-да, нариги хонага кириб кетди. Дам ўтмай, кимгадир телефон қила бошлади. Аввал баланд овозда, сўнг паст овозда гаплашгач, қайтиб чиқди.
– Ҳаммаси жойида, – деди у кулиб. – Талабдан рухсат олдим. Хуллас, ҳозир машина келади, икковини ўша машинага чиқариб юборамиз. Шаҳарнинг ўзлари истаган жойига олиб бориб қўйишади, эрталабгача қолишади, тамом-вассалом.
– Эй, ўйлаяпсанми, ахир биттаси арабистонлик меҳмон бўлса, иккинчиси Бўтани акаси бўлса!.. Мен уларни олиб кетган бўлсам. Эрталабгача бирон кор-ҳол бўлса, мен жавоб бераманми? – деб очиқчасига аччиқланди Раҳмонали.
– Ундай бўлса, сен ҳам бирга бор. Фақат эрталабгача уларнинг бошларидаги бир тола соч ҳам тўкилмаслигига мен кафил. Йигитлар бор, қўриқлаб чиқишади. Ўрис қизлар ҳам… Хуллас, сен бугун бу ерда дамни олиб, эртага мен айтган жойга борсан-у, икковини олиб, тез Тошқўрғонга етказиб қўясан, холос. Ҳеч нарса бўлмагандек!.. Шу билан олам гулистон. Меҳмон ҳам хурсанд, бошқалар ҳам. Ахир арабистонлик Жамол ҳожи бизга юз минг доллар берди-я! Бир кечалик маишати юз минг кўкига тушса нима бўпти?!
Айни маҳал ташқарида машинанинг сигнали эшитилди.
– Сен тезда чиқиб, “Волга”да келган ҳайдовчига икков алкашни топшир, қутил. Сўнг кириб дамингни ол, – деб буйруқ берди Учқун.
Раҳмонали ўрнидан қўзғалди.
Тошкент. Республика Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари, генерал лейтенанти Азим Умаровичнинг хонаси. Қабулхонада эрта тонгдан иш қизигандан қизиётир. Кеча тунда Раҳмоналидан хабар келган, Наманган шаҳрига Қирғизистон орқали арабистонлик меҳмон келгани, улар жуда яқин кунларда қандайдир қонли ишни режалаштираётгани билдирилганди. Бироқ, Раҳмонали айтаёган СКАЧАТЬ