Название: Бўрилар изидан
Автор: Хусанбой Каримов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-5049-8-1
isbn:
– Ўртоқ генерал лейетенант, подполковник Мансур Холиқов қабулингизни кутяпти – деган овоз келди телефон аппаратидан.
Генерал шартта ўрнидан туриб:
– Кирсин, тез!.. – деди.
Мансуржон – халоскор!.. У шу ондаёқ самолёт билан Андижонганми, Фарғонагами учиши, ундан Наманганга бориб, тушгача нима гаплигини аниқ билиб хабар юбориши лозим. Акс ҳолда…
Мансуржон генералнинг хонасида сал кам бир соат қолиб кетди. Иккови кутилаётган можароларни чуқур таҳлил этишди, беш-олтита фаразлар ўртага ташланди.
– Мансуржон, ўғлим, Раҳмоналига Бўта билан Талабнинг аслида ким эканликлари тўғрисидаги аниқ маълумотларни берсангиз, шундан кейин у Талаб билан Бўта арабистонлик меҳмон бошчилигида қандай қонли режа тузаётганини ўзи чамалаб билади ва сизга айтади. Мана, қўлингизга Бўта билан Талаб ҳақидаги маълумотларни беряпман. Ҳозироқ ўқиб, барчасини бир бошдан тушунтириб беринг?!
Мансуржоннинг қўлидаги қоғозда қуйидагилар ёзилганди:
«Талаб, 27 ёшда. Отаси узоқ йиллар Наманган шаҳридаги улгуржи тайёрлов савдо ташкилоти раҳбари бўлиб ишлаган… Укаси бу йил мактабни битиряпти. Наманган шаҳридаги торроқ бир ҳовлида яшашади.
Бўта. Тошкесар қишлоғидан. Отаси ошпаз, колхозчи бўлган. Онаси пилла бригадири бўлиб ишлаган. Отаонаси ўтиб кетган. Уйланмаган. Икки акаси бор. Катта акаси колхозда тракторчи, кичик акаси «Тез ёрдам» машинаси ҳайдовчиси.
Бўта ёшлигида тўйларда кураш тушиб юрган – курашвоз, чапани. У Афғонистондаги урушда чекланган совет қўшинлари таркибида ҳарбий амалиётларда иштирок этган. Сўнгги маълумотларга қараганда, Бўта ҳарбий хизмати давомида уч ойдан ортиқроқ афғон мужоҳидлари қўлида асирда бўлган. Асирдалик вақтида уларга сотилган. Шунинг учун ҳам арабистонлик меҳмонни танийди.
Ҳозирча арабистонлик Жамол ҳожи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Билишимизча, Жамол ҳожининг миллати ўзбек, асли Афғонистонда туғилган. Сўнг ота-онаси билан Арабистонга кўчганлардан бири. Афғонистондаги мужоҳидлар билан алоқаси яхши. Бўта билан Афғонистондаги мужоҳидлар таркибида танишган бўлиши ҳам мумкин.
Талаб билан Бўтанинг фарқи шундаки, Талаб зиёли, ўзига тўқ хонадоннинг боласи. Ёшлигидан камчилик кўрмай ўсган.
Бўта эса оддий колхозчининг боласи. Маълумоти бор-йўғи ўн синф. Табиатан қўпол…»
Мансуржон ёзма маълумотни синчиклаб ўқигач, қоғозни генерал лейтенантга узатди.
– Барчасини яхши тушуниб олдим, ўртоқ генерал лейтенант. Қачон?..
– Ҳозироқ йўлга чиқасиз. Самолёт тайёр. Ё Андижон, ё Фарғонага учади. Ундан Наманганга ўтиб, узоқроқдан бўлсаям Раҳмоналига рўпара бўлинг. Чамаси, у сизни кутяпти. Четроқда суҳбатлашгач, менга ҳаммасини телефон орқали маълум қиласиз. Бирорта гапи, ҳатто, сўзи ҳам ёдингиздан чиқмаслиги керак. СКАЧАТЬ