Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 25

Название: Келиннома

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-07-578-8

isbn:

СКАЧАТЬ ўтирдик, анчадан бери шундай ёзилишиб, яйрашиб ўтиришмаган эдик», деб кетишади. Шунинг учун ҳам халқимизда буғдой нондан ҳам аълороқ нарса буғдой сўз эканлиги ҳақида жуда кўп ҳикматлар бор.

      Бу гаплардан сўнг қайнона-қайнотангиз, қайинбўйнингиз дилида ҳам илиқлик пайдо бўлади. Бунга ҳам сабаб – сиз. Отаонангиз сизнинг хотиржамлигингиздан кўнгли яйрайди, қайнона-қайнотангиз уларни хурсанд қилганидан. Икки томонга илиқлик ришталари боғланади. Икки томон ҳам кўришиб турмасалар соғинишларини ҳис қилишади. Азизлар дийдорини соғиниб туриш ҳаётнинг улуғ неъмати!

      Келин бамисоли пайванд дейишнинг яна бир боиси бор. Бир томондан, сиз ўз ота-онангизнинг қандай таомларни, қандай муомала-мавзуларни хуш кўришларини яхши биласиз. Қайнона-кайнотангизнинг ҳам бу томонлари сизга анча аён бўлиб қолди. Қадрдонлар соғинишса учрашувга сабаб кўп дейдилар. Куёв ва қайнона-қайнотангиз бу сабаб билан қиз уйингизга ёки ота-онангиз сизларникига келишганда, сезаяпсизми, шу пайвандлик айниқса асқотади. Уларнинг бир-бирларини яхши ўрганиш, синашта бўлишларида асосий ролни сиз ўйнайсиз. Иккала томоннинг ҳам кўпроқ яхши томонларини намоён этиб, уларни яна ҳам қадрдон қиласиз.

      АСАЛ ОЙИ

      Улар аразлашиб қолишди. Бирга ҳаёт қурганларидан бери ўтган йигирма кун ичида биринчи бор кутилмаганда аразлашиб қолишди. Аччиқ-тиғиз гап ҳам ўтмади ораларида. Иккиси ҳам икки ёқда ўз ёғига ўзи қоврилади. Ҳамхонасига ичидагини тўкиб солгиси келади-ю яқинлаша олмайди. Иккиси ҳам бир-бирини шу даражада яхши кўради-ки, бири иккинчисига ўзини лойиқ деб билмайди. Назарида унга яқинлашиши билан кўнглига озор берадигандек. Келин тунда ёрига сездирмай қайноқ ёшларини ёстиққа томизади. Куёв бўлса дардини скрипканинг мунгида сўзламоқчидай уни қўлига олади-ю нидоси узуқ-юлуқ чиқиб, жойига қўйиб қўяди.

      Шу алфозда икки кун ўтди. Иккиси ҳам ортиқ чидай олмаслигига ақли етади, лекин биринчи бўлиб ора очдига қадам қўя олмайди…

      Ҳаммаси арзимаган гулхатдан чиқди. Янги йил арафасида бу хонадонга жуда кўп келди бундай табрик хатлари. Лекин аразга сабабчи бўлгани, келинни ўртагани – биттаси, келин учун нотаниш бўлган қизники эди.

      «Ҳурматли Анваржон!

      Сиз ижро этган куйларни радиодан тез-тез эшитиб тураман. Болалигимизда синфда менинг шеъримга басталаган биринчи куйингизни эслайман, хиргойи қиламан. У куй ҳозиргиларга тенг эмас, албатта. Ютуғингиздан, бахтингиздан шодман. Ижодий муваффақият тилайман!»

      Шугина холос.

      Келин ўша куйни чалиб беришни илтимос қилди. Анвар ҳеч ёдига тушира олмади, охири қийнала-қийнала чалиб берди. Келин ўзини маъюс қилиб кўрсатди. Аслида у маъюс ҳам, хафа ҳам эмасди. Юрагини ғашлик ҳам қамрамаган эди. У ўзи ҳам истамаган ҳолда аллақандай ролни ўйнашга киришиб кетган эди… У ўқиган китобларида аёл ўз эрини аллақачонлар ўтиб кетган, ҳатто ҳаётида из ҳам қолдирмаган тасаввурий илк муҳаббатига рашк қилади. Қайси келин ўзини бир СКАЧАТЬ