Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 20

Название: Келиннома

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-07-578-8

isbn:

СКАЧАТЬ шафқатли, меҳрибон қиз сифатида катта бўлишингиз учун улар ҳеч нарсани аяшмаган, аяшмайди. Чунки уларнинг энг бирламчи вазифаси сизни нафақат оиланинг офтоби қилиб, балки жамиятнинг ҳам корига ярайдиган баркамол инсон қилиб тарбиялашдир.

      Кичиклигингизда баъзан ота-онангиз «Бу мумкин эмас!», «Бундай қилма!» дейишса, эсингиздами сиз хафа бўлардингиз. Балоғат ёшига етгач эса уларнинг ҳаёт тажрибаси борлиги учун сизни бирон ёмон кор-ҳол бўлишидан асраб шундай қилишганини яхши тушуниб етаяпсиз. Энди жаҳлингиз чиқмаяпти. Уларга нисбатан анча «юмшадингиз». Бу – атрофдагиларни тўғри тушуниб етишга уриниб, улар билан тўғри муносабатга киришганингизнинг биринчи белгиси. Бу муносабат аста ўсиб боради. Қандай дейсизми?

      Сиз аввало одамларни тинглашни, улар фикри ўзанини топишни, шунга лойиқ муносабатингизни билдиришни, ўз фикрқарашларингизга мувофиқ амал қилишни ўрганасиз. Ахир сиз ёшсиз, мустақил фикрлашга интилиш сизга хос. Сизнинг фикрингиз бошқаларники билан бир хил бўлмай қолганда, бошқа фикрларни ҳурмат қилган ҳолда, ҳақ бўлсангиз, ўз фикрингизни тушунтиришга ўрганишингиз ҳам керак. Ғурурингизни топталган ҳисобламай, чиройли чекина билишингиз ҳам керак.

      Камолотга киши маълум тажрибалар оша етишади. Тажрибага эса ҳаёт сўқмоқларида баланд чиқиб, паст тушиб эришилади. Эришган тажрибаларингиз фикрингиз, қарашингиз, амалингиз мағзини тобора тўлдириб боради. Ўз тажрибангизда кўрган, билганингиз сизни ўз фикрингизда собит туришга ундайди. Оқибатда ким нима деса, қайга бошласа, шунга эргашиб кетавермайдиган бўласиз. Атрофингиздагиларнинг муҳим вазифаси аслида сизни шундай тарбиялаш эди.

      Бобо ва бувингизнинг ўгити, ота-онангиз берган маслаҳатлар ҳаётий тажрибаларга суянгани учун ҳам кўпинча тўғри бўлади. Баъзан уларнинг айтганлари сизга маъқул эмасдек кўринса ҳам, гарчи сизнинг ҳам ҳаётий тажрибангиз кун сайин ошиб бораётган бўлса ҳам, шу тажрибаларга ишониб отаонангиз, яқинларингизнинг айтганларига терс иш қилишга, уларни ёмон кўриб қолишга шошилманг. Уларнинг вақт-бевақт «Қаерга кетаяпсан? Ким билан борасан? Дугонанг ким? Қачон қайтасан?» деб сўрашлари, баъзан заруратдан бир ерга ёлғиз кетаётган бўлсангиз, акангиз ёки укангизни ҳамроҳ қилишлари, ҳеч ким бўлмаса, ўзлари кузатиб боришлари бежиз эмас. Чунки улар дунёда яхши одамлар кўплигига ишонганлари ҳолда, ёмон одамлар ҳам йўқ эмаслигини билишади. Сизнинг ўзингиз учун жавоб бера олишингизни улар яхши билишади, лекин сиз учун улар ҳам масъулдирлар. Шунинг учун баъзан уларнинг тергаб туришларини сизнинг эркингизни бўғиш маъносида тушунманг. Эркинлик – кўнглига келган ишни қилиш эмаслигини, шундай деб тушунаётганлар ҳаётда тойиб қолаётганларига катталар кўп дуч келишмоқда. Сизни айнан шундай тойишлардан асраш учун, сизга бу ишлар ёқмаса ҳам, сўраб, суриштириб туришади. Бу – уларнинг вазифаси.

      Сиз катта бўлишни орзу қиласиз. Катталар ҳаёти анча узоқ давом этадиган ҳаёт. Шу катта ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишни сиз атрофингиздагилардан ўрганасиз. Келажакда «Қуш ўз уясида кўрганини қилади» деган СКАЧАТЬ