Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 23

Название: Келиннома

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-07-578-8

isbn:

СКАЧАТЬ янга», «куёв жўра»ларга топшириб қўйилишини тўғри деб ўйлайсизми?

      Келин билан куёвни «Қўша қаринглар!» деб дуо қиламиз, биргаликда бир умр турмуш кечиришни тайинлаймиз-у шу ҳаётнинг пойдевори ҳақида тушунча беришни «янгалар»га топширамиз. Тўғри, дейсиз сиз, янгалар яқинимиз, қадрдонимизку. Қадим-қадимдан удумимиз шундай-ку!

      «…Келин-куёв қутлуғ остонани ҳатлаб, чимилдиққа кирар экан, янгалар энагалар мисоли уларга бош-қош бўладилар, – деб фикр юритади янгалар ҳақида Ўктам Муҳаммад Мурод ўзининг «Келинликнинг оқ либоси» китобида. – Ёш оиланинг илк қадам босишидаги барча масъулият ҳамиша уларнинг зиммасига юкланади. Бу урф-одат ким томонидан ва қачон жорий этилган, буни-ку бирор кимса аниқ айтиб беролмайди, аммо удумнинг ўзи тўйларимизда никоҳ каби муқаддас бўлиб қолган…

      … Албатта, бу урф-одатлар шунчаки эрмак учун ўйлаб топилмаган. Унинг ҳали биз англаб етмаган, бефарқ қарайдиган жиҳатлари кўп. Ота-боболаримиз жуда донишманд ўтишган. Улар ёш оиланинг кейинги ҳаёт йўли, фарзандларига нисбатан ва ўзаро меҳр-муҳаббати биринчи никоҳ оқшомига ҳар томонлама боғлиқлигини чуқур ҳис этишган. Мана шу масъулиятни юракдан туйган ҳолда янгаларни энага мисол танлаган бўлсалар ажаб эмас. Бошқа бир томондан, эҳтимол бу асосий жинсий сабоқ усули ҳисоблангандир. Янгалар бу қутлуғ оқшом боис, икки ёшнинг қиёматли сирдошига айланган. Ҳатто айтиш мумкинки, шу тун уларнинг дарди, кечмишлари билан яшашган…»

      Балки шунинг учундир янгаликка қариндошлар ичидан энг қадрдон, энг ишончли кишилар танланган. Лекин улар қанча яқин, қанча табаррук, қанча ибратли бўлишмасин, биринчи висол кечаси олдидан мўлжални бир умрга олиб энтикаётган қизингизни сиз билганчалик билишмайди. Қолаверса, қизингиз ҳам ҳаяжон чўққисида турганида янгасининг йўл-йўлакай, ўлда-жўлда айтган сўзларини айни шу куни эсида олиб қола олмайди. Бу гапларни сиз қизингизга анча аввалдан ва мавриди билан айтиб келган бўлишингиз керак.

      Ахир қизларнинг биринчи сирдоши ҳам, яқин дугонаси ҳам она-ку! Оналарнинг эса қизларига айтар гаплари ҳамиша кўп бўлади. Биринчи нозик кеча ҳақида ҳам ҳойнаҳой дегандирсиз:

      «Она қизим! Аллоҳга беадад шукр, бўй етиб, эрта-индин бир хонадоннинг суюкли келини бўласиз. Янги ҳаётингиз ҳақида кўп эшитгансиз, мен берган китоблар ва бошқа жойларда кўп ўқиганингиз бордир. Мен бу хусусда озгина қўшимча қилмоқчиман. Токи, дуч келган кишилардан турли гапларни эшитиб, гангиб, каловланиб юрманг.

      Аёл зоти бу дунёга худонинг инояти билан авлодлар занжирини улагани, фарзандларини иймонли қилиб тарбиялагани, бир хонадонни ва унинг кишиларини яшнатгани келишига, минг шукр, идрокингиз етиб турибди. Отангиз билан ҳаётимиз, сизга бўлган меҳримизда акс этиши ҳам сизга ибрат. Ўша, сиз кейин жонингизни ҳам беришга тайёр бўладиган фарзандлар эру хотин муҳаббатидан, нозик муносабатидан дунёга келишини ҳам биласиз. Ота-она меҳрида ўсган болаларнинг юзларидан файз нури ёғилиб туриши ҳақида ҳам эшитгансиз. СКАЧАТЬ