Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 21

Название: Келиннома

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-07-578-8

isbn:

СКАЧАТЬ аёл қилиб яратганда Оллоҳнинг ўзи қалбимизга нене эркаклар ҳам қойил қоладиган қаноат, сабр, бардош, итоатни жо қилганини билишингизни, шунга бўйсунишингизни истайди улар. Келинг, шу ҳақида бироз суҳбатлашайлик.

      Қани, ўзингиз ўйлаб кўринг-чи: куёвларни бир кеча бўлса ҳам қайинотасиникида ётиб қолишга мажбур қилиб бўлармикин? Шундай меҳрибон адангиз ҳам тоғаларингиз тўйида роса хизмат қиладилар-у, ётиб қолишга келганда секин, ҳеч кимга билдирмай уларга деб солиб қўйилган қават-қават юмшоқ кўрпачаларни («Куёвларни пайғамбарлар сийлаган») ҳам ҳайрон қолдириб, уйга жўнаб қоладилар-а?

      Қаранг-а, икки соатгина бўлса ҳам мизғиб олиш учун шаҳарнинг нариги чеккасидаги ўз уйларига келиб, ўз ўринларида ётадилар. Баъзида ойингиз буни катта одамнинг ўжарлигига йўядилар:

      – Мен бир умр сизнинг уйингизда яшаб келаяпман-ку, сиз отамникига бир тунга сиғмайсизми? – дейдилар.

      Ойингизнинг койишлари адангизнинг бемаҳалда ёлғиз юришларидан хавотирланганларидан. Аслида эса улар адангизнинг ўз ўринларини қўмсаб кетганларидан севинадилар. Ишонмасангиз ўзларидан сўранг. Адангиз ҳам кўпинча ойингизнинг койишларига кулиб:

      – Аёлларга худо тўзим берсин! Сизга Оллоҳ қирқта жон берган! – дейдилар-а?

      Ў, қизим-а! Қаранг, қиз бола нарса «бир жой»га аслини олганда илдизини кўчириб, бир умрга, яна ғурурли бошини эгиб кириб боради-я! Оллоҳ қалбига солган бир дунё сабр-бардош билан бу илдизнинг «ўша жой»да жон олишини, барқ уришини кутади!

      Эркаклар-ку қайнотасиникида парқу кўрпаларда ётгиси келмайди. Қизлар бўлса «бир жой»нинг тақир шолчасига-ю, бору йўғига, оби-ёвғонига қаноатланиб, чидаб, кўникиб кетади. Оллоҳ бизларни шундай яратган-да! Пешонамизга шу қисмат битилган. Бувингиз, ойингиз аслида сизга шуларни сингдиришмоқчи.

      Дугоналарингиз ичида бу қисматга кўнмаганлар, кўникмаганлар ҳам бордир. Улар беш-ўн йил кейинги ўз руҳиятларида рўй берадиган ўзгаришларни билмайдилар-да. Тўғрироғи, ёшликнинг ғурурли юксаклигидан туриб билгилари келмайди. Шу ғурур қуввати билан хато қилаётганларини тушунтирмоқчи бўлганларга терс кетадилар.

      Бундайларнинг кейинчалик – ҳаётнинг маъниси, аёлнинг ўрни, онанинг бурчи, инсонлик шаъни ҳақидаги тушунчаларини англаб ета бошлаганларида ўз руҳлари ила тўқнаш келадиган зиддиятларга бардош беришлари қийин бўлади. Жуда қийин бўлади.

      Аёллик қисматини тан олган, худо қовуштирган никоҳга бўйин эгувчи одобли қизлар учун «ўша жой», яъни келин бўлиб тушган уйлари – қалъа! Бу хонадоннинг аъзолари энг яқин кишилари бўлиб қолиши керак. Шу уйда «тош қотиш» – тиниб-тинчиб кетиш уларнинг мақсади ҳам. Айни шу нарса уларга қувват бўлади.

      Халқимизда «Бир оғирга – бир енгил», «Бир яхшига – бир ёмон» деган иборалар бор. Дунёда нечта одам бўлса, шунча феъл-атвор мавжуд. Биров «пов» этиб ёнса, бирлари «тепса ҳам – тебранмас» бўладилар. Айрим келинлар ловиллаб турганида дилига-ю тилига келганини қайтармай, гапириб-гапириб олишни СКАЧАТЬ