Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 6

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ устод.

      – Билсанг ҳам ўйлаб кўр, Али.

      Али Қушчи қизаринқираб кулимсиради.

      – Наҳот фақирдан шубҳа учирд?

      – Йўқ! Агар шубҳа қилсам бу сирни очмас эдим, Али. Аммо… сенинг умрингга завол бўлмоқчи эмасмен. Зеро, уламойи киром аталмиш ақли қосир19 маддоҳлар илм аҳлига тишларини қайраб юрганидин хабаринг бордур…

      – Бор, – Али Қушчининг эсига яқинда “Мозори шариф”да рўй берган мудҳиш бир ҳодиса тушди.

      Улуғбек мадрасанинг йигирма чоғлик талабалари оғир хасталикдан кейин вафот этган бир муллаваччани дафн этгани “Мозори шариф”га борган эдилар. Улар тобутни кўтариб қабристон қўрғонига яқинлашиб қолганларида, дарвозадан бир гуруҳ мурид ва дарвешлар қуршовида шайх Низомиддин Хомуш ҳазратлари чиқиб келди-ю, қўлидаги нақшинкор асосини ҳавода силкитиб:

      – Даф бўл! – деб бақирди. – Оллони унутган диёнатсиз даҳрийлар хоки бу даргоҳи мукаррамни макруҳ қилур! Макруҳ!..

      Маросимнинг бошида ҳассакашлик қилиб бораётган Али Қушчи эътироз билдирмоқчи бўлиб, олдинга юрган эди, шайх ҳазратлари яна асосини кўтариб:

      – Сен ҳам даф бўл, бетавфиқ! – деб ўшқирди. – Ёдингда бўлсин, мавлоно Алоуддин Али! Ҳамду санони эсидан чиқариб, кофирликка юз тутган барча алломаларнинг ҳоли шу бўлар! Ҳа, шу бўлар!..

      – Хўш, нечук ўйланиб қолдинг, Али?

      Али Қушчи негадир бир сапчиб тушди. Мирзо Улуғбек унинг тепасида ҳамон қўл қовуштириб турар, ҳорғин кўзлари қисилган эди. Али Қушчи юрагини музлатган совуқ ваҳимани ҳайдаб:

      – Устоднинг фармони шогирд учун амри вожибдур, – деди.

      – Пухта ўйладингму? Кейин пушаймон чекмайсанму?

      – Устод!

      – Балли! – Мирзо Улуғбекнинг кўзларидаги синовчан ифода илиқ меҳр билан алмашди.

      – Қани, ортимдан юр, сенга айтадурғон яна бир сўзим бор! – Мирзо Улуғбек рўпарадаги саломхона эшигини очиб, ичкарига кирди.

      3

      Тўрига қуйма тилладан ясалган ўймакор курси ўрнатилган саломхона нимқоронғи эди. Шифтдаги олтин қандилда нечундир бир нечтагина шам ёнар, бу шамлар шуъласида ложувард кошинлар билан қопланган деворлар, қуббасимон шифтдаги нозик безаклар қандайдир ҳазин товланиб, хонага аллақандай сирли бир руҳ бахш этган эди. Али Қушчининг эсига беихтиёр соҳибқирон аталмиш Амир Темур тушди. Бу сирли нимқоронғи хонада, тўрдаги қуйма тилладан ясалган нақшинкор тахтда бир маҳаллар Соҳибқирон ўтиргани кўз олдига келиб, вужуди жимирлаб кетди. Гўё хонада унинг нотинч руҳи ҳоким, бир руҳ гўё унинг суюкли даргоҳига Али Қушчидай фақир бир алломанинг кириб келишидан норизо эди.

      Мирзо Улуғбек тахтнинг орқасига ўтиб, деворга тутилган сурма ранг ипак пардани юлқиб очди. Парда очилганда бир киши зўрға сиғадиган, раҳларига мис тасма қоқилган кичикроқ эшик кўринди.

      Мирзо Улуғбек белидаги сербар камарига осилган калитни олиб эшикнинг қулфини жаранглатиб очди. СКАЧАТЬ



<p>19</p>

Ақли қосир – калтафаҳм.