Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 4

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ деб тасаввур қилган эди. Аслида эса соч-соқоли оппоқ, нимжонгина бир чолни кўрди.

      Кекса донишманднинг соч-соқолигина эмас, қош-киприклари, бошидаги кулоҳга ўхшаган учлик такяси, эгнидаги чакмони – ҳаммаси қордай оппоқ эди!

      Ўша илиқ баҳор куни мавлоно Қозизода Румий унинг пешонасидан ўпган, Мирзо Улуғбек эса Кўксаройга ташриф буюришини лутфан илтимос қилган эди… Мана, бу воқеаларнинг бўлганига қанча йиллар ўтди, қанча сувлар оқиб кетди, аммо-лекин Али Қушчи кўзини бир зум юмса ҳамон кекса алломанинг нуроний чеҳрасини кўради, пешонасида унинг лабларини, юзида майин соқолини ҳис этади…

      Мирзо Улуғбек бош чайқаб, мийиғида кулимсираб қўйди.

      – Тушимда… жаннатмакон устод каминани қаттиқ койидилар. Бу бевафо салтанатни деб, илм-фандан юз ўгирдинг, дедилар. Тахт соҳиби бўламан деб, шундай етук салоҳиятингни жувонмарг қилдинг, дедилар…

      Али Қушчи ўрнидан бир тебраниб, “Ё раббий!” – деб юборди.

      Мирзо Улуғбек ялт этиб қаради, чуқур ботган ўйчан кўзларида савол аломати жилва қилди.

      – Валинеъмат устод афв этсинлар, – деди Али Қушчи ўнғайсиз ланиб, – ва лекин мен ҳам бир-икки сония муқаддам худди шу фикрни кўнглимдан кечирган эдим…

      Мирзо Улуғбек ёқут кўзли олтин узук тақилган ўрта бармоғи билан нақшинкор хонтахтани чертганча яна сукутга толди. Унинг ўсиқ қошлари бир-бирига туташиб, ўртасида чуқур чизиқ пайдо бўлди. Али Қушчи унга тасалли бериш ўрнига аламли қалбини баттар тиғлаганини сезиб, ўнғайсизланиб томоқ қирди.

      – Мавлоно Али! – деди Мирзо Улуғбек, кўзларини бир нуқтадан узмай. – бандаи ожиз Мовароуннаҳрга салкам қирқ йил раҳнамолик қилдим. Наҳот бу борада қилган меҳнатим зое кетди, деб ўйлайсен? Наҳот илм йўлида, Мовароуннаҳр осойишталиги йўлида нафим тегмади деган фикрдасен?

      Устоднинг ғам-андуҳга тўла овози фавқулодда титраб кетди-ю, Али Қушчи густоҳлик қилганини сезиб, лабини тишлади. Устоднинг бошида қора булутлар қуюқлашган бир пайтда бу нозик гапни қўзғаб, унинг дилини оғритмоқ инсофданми? Али Қушчи ўз хатосини тузатишга шошилди:

      – Маъзур кўргайсиз, устод. Бу борада сиз ҳазратимнинг қилган хизматлари шундай улуғдирким, бунга шак-шубҳа йўқдир…

      Мирзо Улуғбек тоқатсизлик билан бош чайқади.

      – Камина барига тушунамен, Али! Аммо ҳодисалар силсиласи18 шундайким, буни илм аҳли идрок этишдан ожиздир. Фозиллар ақли шоҳлар ақлидан ожиз бўлганидан эмас, йўқ! Билъакс, Ҳақ таоло сизларга шундай поклик ато этганким, шоҳлар ҳаётининг мислсиз разолатини идрок этишдан ожиздурсиз!

      Мирзо Улуғбек бўғилиб кетгандай томоғини силаб уҳ тортдида, гўё шогирди билан баҳслашаётгандай қўл силтаб:

      – Йўқ! – деб хитоб қилди. – Мен салтанатдан айрилишдан қўрқмаймен. Фақат бу элга қирқ йил раҳнамолик қилиб орттирган бойлигим – мадрасаю расадхонам, нодир хазинам – тўплаган кутубхонам ва ниҳоят, яратган асарларим – барчаси поймол бўлишидан қўрқамен. Ҳа, фақат шундан қўрқамен. СКАЧАТЬ



<p>18</p>

Ҳодисалар силсиласи – ҳодисалар йўналиши маъносида.