Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 10

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ қаздирган ариқлари, наҳот бунинг ҳаммаси инобатга ўтмаса? Наҳот бўлғуси насллар уни бошқа шоҳ ва бошқа фотиҳлардан фарқ этмаса? Али Қушчи ўйлайдики, Мирзо Улуғбек салтанат талашмасдан тожу тахтни шаҳзодаларга бериб, илму идрок йўлига ўтса бас, шаҳзодалар уни ўз ҳолига қўярлар, суюкли ишинг билан шуғуллан деб, расадхона ва мадрасаларнинг дарвозаларини очиб берадилар. Ҳайҳот! Али Қушчи ўйлагандай осон бўлганида Мирзо Улуғбек бу бевафо ҳокимиятни аллақачонлар тарк этиб, ўзини суюкли ишига бағишламас эрдими? Бошидаги тож, тагидаги тахт илми фунун учун даркор эканини тушунмаганида, бу совуқ кошонани, гуноҳи азимга ботиб қолган бу ҳарам, шон-шуҳрат ва мансаб ишқида ҳеч бир разолатдан тоймаган бу амирлар, саркору саройбонлар, хурофот ва таассуб ботқоғига ботган дин пешволаридан юз ўгириб, суюкли талабалари орасига, маърифат даргоҳига кетмас эрдими? Лекин не чора? Бу манҳус тожу тахт, бу салтанат, инсонлар устидан ҳокимлик қилмоқ истаги шундай ширин эканки, унинг нияти поклигига ким инонади? Ким унинг самимийлигига, ўз ихтиёри билан салтанатдан қўл ювганига инониб, тинч қўяди? Агар унга инонсалар, инониб илму идрок билан бамайлихотир шуғулланишга қўйиб берсалар, у ҳозир ҳам вафосиз ҳокимият, бу тожу тахтдан бажону дил воз кечар эрди…

      Юрагини ларзага солган бу ташвишли ўйлар, аламли кўнглидаги бу тўфон нақадар зўр бўлмасин, чарчоқ ва бедор ўтган кечалар ўз ишини қилди: Мирзо Улуғбек бошини курсининг суянчиғига ташлаганича кўзлари юмилиб бораркан, хаёлидан яна ўша фикр ўтди. Башарти шаҳзода унинг тилагини ҳурмат қилса, ўз ихтиёри билан салтанатдан воз кечиб, ўзини бус-бутун илмфанга бағишлашни кўнглига тугиб қўйди. Лекин субҳидам саройга йиғилган саркардалар уни уйғотишганда Мирзо Улуғбек кечаси кўнглига туккан аҳду паймонини эслаб ҳам ўтирмади. Олтин камарини белига маҳкам боғлаб, бобоси Амир Темур инъом этган тилла бандлик пўлат шамширини тақиб, жанг-жадалга шайланди. Мирзо Улуғбекнинг иродасидан зўрроқ бир куч уни тахт ва салтанат учун курашга даъват этди. Мирзо Улуғбек бу кучга бўйин эгди…

      5

      Али Қушчи отининг жиловини дарвозада кутиб олган қоровулга тутқазиб ҳовлига кирди. Ташқарида от туёқларининг дупури эшитилди: уни кузатиб келган сипоҳлар орқага қайтган эди.

      Али Қушчи расадхонага қараб юрган эди, қоровул чол:

      – Энангиз келмиш, мавлоно, – деди.

      – Қайда?

      – Китобдорнинг ҳужрасида.

      “Китобдор” – Мирам Чалабий бўлиб, кечаю кундуз кутубхонадан чиқмагани учун шу номни олганди.

      “Энам бу қора тунда не қилиб юрибди?”

      Али Қушчининг хаёли ҳамон Кўксаройда, устодда эди. У кутубхонага ошиқар, у ерда ёлғиз ўтириб, устоднинг гапларини яна бир ўйлаб кўргиси келар, танҳо қолишни хоҳларди. Али Қушчи истар-истамас расадхонанинг орқасидаги толиби илмлар яшайдиган бир қаватли бинога бурилди.

      Мирам Чалабий бинонинг энг чеккасидаги торгина ҳужрада истиқомат қиларди. Ҳужрада СКАЧАТЬ