Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 14

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Муҳиддин одамийлик қилиб, шогирдини куёв қилишга ризолик билдирди, аммо отаси Хожа Салоҳиддин заргар фақир шоирни суюкли неварасига номуносиб топиб, шоирнинг раъйини қайтарди. Шу-шу серзавқ, дилкаш шоир тўсатдан ўзини ҳаммадан олиб қочадиган бир зоҳидга айланди. Сал ўтмай, у мадрасани тарк этиб, гадоликка юз тутди… Бу воқеадан кейин Али Қушчи уни бир неча бор кўрган эди, лекин Қаландар устодини кўрса ҳам кўрмаганликка олар, кўзларини юмиб, кулоҳлик бошини тебратиб, зикр тушганича ўтиб кетарди. Бугун нечундир ўгирилиб қаради, бош ирғаб таъзим қилгандай бўлди. Бу таъзим камоли ҳурматданми ё билъакс, таҳдид ишорасими?

      Олисда, Кўксарой томонда ҳамон ноғоралар гумбурлар, карнайлар сурон соларди. Кўчалар, гузарлар ҳамон кимсасиз, осуда. Одатда бу маҳалда катта чарм мешларини бўйинларига осиб олган мешкобчилар кўчага сув сепиб, фаррошлар ҳаммаёқни ёғ тушса ялагудек қилиб супириб-сидириб қўйишар, сўнг кўчанинг икки юзидаги раста-раста дўконлар очилар, темирчилар қўраларга саксовул, кўмир қалаб, гуп-гуп босқон урар, норғул, паҳлавонжусса тақачилар осмонга сапчиган асов отларни зорли кишнатиб тақа қоқар; сангтарошлар мармар тошларни чўкичлаб, нақшинкор буюмлар ясашар; чархчилар учқун сачратиб пичоқ ва ойболта чархлашар; суяктарошлар қилич ва ханжарларга қимматбаҳо даста йўнишар; гиламдўз ва шоҳичилар; сандиқчи ва бешиксозлар, дурадгорлар, кулоллар, чилангарлар, мискарлар ишга киришар – ҳаммаёқ тарақ-туруқ бўлиб кетарди. Бу пайтда нонвойлар нон ёпишга, ҳолвафурушлар ҳолва, сомсапазлар сомса, кабобпазлар кабоб пиширишга киришар, ҳаво иссиқ нон ва сомса, пиёз ва кабобнинг тутун аралаш аччиқ ва хушбўй ҳидига тўларди. Ҳозир эса дўконлар берк, ҳаммаёқ сув қуйгандай жимжит.

      Али Қушчи бу расталарни севар, қўли бўш кунлари ё мутолаадан чарчаган пайтлари аксарият шу ерга келиб, усталарнинг ишига разм солиб, улар билан суҳбатлашиб ўтиришни яхши кўрар эди. Наҳот сокин дарёдай бир меъёрда оққан бу ҳаёт довулга учраса? Наҳот бу чексиз расталар, бир-бирига туташиб кетган дўкон ва дўкончалар, нозик устахоналар, ҳаммаси зер-забар бўлса?…

      Али Қушчи кўнгли бир хил бўлиб қадамини тезлаштирди. Тор кўча чекиниб, олдинда кичикроқ бир гузар кўринди. Гузарнинг ўртасида шохлари қуриб-қовжираб қолган бир туп шотут ўсарди. Шотутнинг ўнг томонида болохонаси кўчага қаратиб қурилган салобатли бино қад кўтарган. Болохонанинг тагида қўштавақали залворли дарвоза, дарвозанинг ўнг қанотида эшик. Майдоннинг чор-атрофи ялпоқ ғиштдан қурилган қатор уйлар билан ўралган. Бу – Салоҳиддин заргарнинг дўконлари бўлиб, улар ҳам берк, ҳар бир эшикда отнинг калласидай қулф.

      Али Қушчи дарвоза олдида тўхтаб, оғир мис ҳалқаларни қоқди. Анчадан кейин ичкаридан:

      – Савдо йўқ, дўкон ишламайди, – деган бўғиқ, хирилдоқ овоз эшитилди.

      – Камина Мадрасаи Улуғбекдан мавлоно Муҳиддинни зиёрат қилгани келдим… Кириб айтинг: биродарингиз Али Қушчи келибдур, денг.

      Ичкарида гурс-гурс оёқ товуши эшитилди. Сал ўтмай эшик қийғоч очилиб, белига қилич осган қора барзанги йигит кўринди.

      Али СКАЧАТЬ