– Қачон? Энанг ўлгандами?
Одатда Тиллабибининг бу гапи Али Қушчининг ғашини келтирар, ҳатто баъзан кампирни силтаб ҳам ташлар эди, лекин бу сафар негадир юрагини зирқиратиб юборди…
Али Қушчи энасини аранг тинчитиб, унга тўшак ёзиб бердида, хонадан чиқди.
Тонг яқин. Обираҳмат томондан хўрозлар қичқириғи, итларнинг ҳуриши эшитилар, лекин осмон ҳали юлдузларга тўла эди.
Али Қушчи ўйчан одимлаганича расадхонага кирди, эшик устидаги токчадан шам олиб ёқди-да, тик зиналардан юриб учинчи ошиёнага чиқди. Воажабо, у кутубхонанинг эшигини очиши билан юрагини чулғаб олган ғусса қайгадир тўзғиб кетди-ю, хаёлини қандайдир юксак бир туйғу асир этди. Гўё у кутубхонага эмас, бу чиркин оламдан тамом бошқа, ҳаётнинг икир-чикир ташвишларидан йироқ, мусаффо бир дунёга парвоз қилган эди…
Жомиул улум24 аталмиш бу хазина учинчи ошиёнанинг иккита катта хонасини эгаллаган эди. Нозик ўймакорлик билан ясалган ва ердан шифтга тегадиган жавонлар китоб ва қўлёзмаларга лим-лим тўла эди.
Али Қушчи белидаги икки белбоғ олтин ва жавоҳирларни ўртадаги курсига “шақ” этказиб ташлади-да, қўлига шамни олиб, жавонларни битта-битта кўздан кечириб чиқди. Мана, ўнг томонда садафдек терилган уч қатор чарм жилдлик оғир, қалин китоблар, бу китоблар олис Қоҳирадан келтирилган. Соҳибқирон Амир Темур Кўрагоний Султон Боязид Елдиримга қарши юриш қилганида ўша томонлардан олиб келган. Лекин улар ҳанузгача яхши мутолаа этилиб, шарҳ қилинмаган.
Устоз Мирзо Улуғбек осойишта даврни кутар, Мисрияи Қоҳирадан, Бағдод ва Дамашқ мадрасаларидан фозилларни чақиртириб, бу китоб ва нодир қўлёзмаларнинг мағзини чақтириш, уларни шарҳ эттириш ниятида эди…
Узоқ Мисрдан келтирилган бу қўлёзмалар ёнидаги жавонларга Бағдоддан, ҳикмат хазинаси, деб аталмиш “Ҳизонат ул ҳикмат”дан олиб келинган китоб ва қўлёзмалар терилган. Уларнинг кўк, қизил, яшил сахтиён жилдларидаги тилла суви юритилган гулдор безаклар шам шуъласида нафис зиё сочиб товланади.
Ундан нарироқдаги рахларига ҳайвон ва қушларнинг суратлари ўйилган нақшинкор жавонларга Чин25 ва Ҳиндистондан келтирилган ноёб китоблар терилган бўлиб, уларнинг ҳар бири кўк ва сарғиш ипак матоларга ўралган.
Бундан беш-олти йил муқаддам, Шоҳруҳ Мирзо вафотидан олдин, устод Ҳиндистон билан Чиндан тилла эвазига икки катта алломани чақиртириб олган эди. Ҳинд фозили кўп ўтмай фоний дунёни тарк этди. У ҳатто ҳинд мунажжимлари яратган машҳур “Сидҳаита”26нинг таржимасини ҳам ниҳоясига етказолмади… Чин-Мочиндан келган гапдон кўса аллома эса, Улуғбек мадрасасида бир неча йил форс ва туркий тилларни ўрганди, арабчадан таҳсил олди, ниҳоят, туркий тилда бидир-бидир қилиб сўзлайдиган ҳам бўлди. Сўнгра Чиндан келтирилган бир қанча китобларни форсий ва туркийга таржима қилди, лекин у ҳам ишни ниҳоясига етказа олмади, элимни соғиндим деб, Чинга отланган савдо карвони билан ўз юртига жўнаб кетди. Ундан қадимий Чин-Мочин мунажжимларининг форсийга таржима қилинган уч жилд китоби СКАЧАТЬ
24
Жомиул улум – илм хазинаси.
25
Чин – Хитой.
26
“Сидҳаита” – астрономияга оид машҳур асар.