Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб
Автор: Нуриддин Исмоилов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-11-012-0
isbn:
– Меҳмонлардан хавотир олманг, уларни рисоладагидай қилиб кузатиб қўяман, – деди.
Амалдор чиқиб кетгач, биринчи котиб алам билан столни муштлади. "Падарингга минг лаънат сендақа итни! Қайси гўрдан ҳам тузоғингга илиниб қолдим? Агар олдингда тилим қисиқлиги бўлмаганида, йўқ қилиб юборган бўлардим. Бор-йўғи ҳар икки йилда бир марта келадиган йўлланмага ҳам эга чиқмоқчисан-а! Сенинг шунақа қилиғингни билганим учун кетма-кет чет эл сафарларига юборгандим. Барибир кўрнамаклик қилдинг", дея хаёлидан ўтказди у.
Бундан беш йил бурун биринчи котиб марказда ишлаб юрганида ўғли иккита қизни зўрлаб, кейин ўлдириб қўйгани учун ҳибсга олинган эди. Шубҳасиз, мабодо у қамалиб кетадиган бўлса, ота амалидан айрилар, партиядан ўчирилар эди. Ота елиб-югурди. Бироқ шаҳар прокурорининг қайсарлиги тутиб, унинг айтганини бажармади. "Ўғлингизни қамашдан бошқа иложимиз йўқ", деб туриб олди. Шунда у бу прокурорга "калит" қидиришга тушди ҳамда кутилмаганда марказга иш билан келиб қолган Турғун Ғаниевич билан дуч бўлди. Биринчи котиб у билан Москвада, съездда танишган эди. Ушанда Турғун Ғаниевич анчагина ҳотамтойлик қилиб, мажлисдан кейин ресторанга олиб борган, ундан кейин эса иккита оқбилакни топиб, котибга совға қилган эди. Табиийки, буларнинг бари бекорга эмасди. Кейинчалик марказда ишлайдиган бу амалдор икки марта Турғун Ғаниевич ишлайдиган областга борганида унинг найрангларини сезган ва кўзини юмганди.
– Нега бунчалик қайғулисиз? – дея сўраганди саломаликдан кейин Турғун Ғаниевич бирданига.
Биринчи котиб бироз "Айтсамми, айтмасамми?" – деб иккиланиб қолади.
– Ака, сизга қарздормиз, муаммонгизга шерик бўлолмасак, уят бўлади, – деган шунда Турғун Ғаниевич юзига қайғули тус бериб.
Шундан кейиғнина биринчи котиб дардини достон қилганди.
– Уни ўйламасангиз ҳам бўлади. Сизга ҳурматимиз баланд. Шугина муаммонгизни ҳал қилиб беролмасак, нима қилиб укалик қилиб юрибмиз, – деган эди Турғун Ғаниевич.
Бу гапдан кейин котиб тилло топиб олган одамдай қувониб кетган ва Турғун Ғаниевични қучоқлаб олганди.
Орадан бир ҳафта ўтганидан кейин шаҳар прокурорининг автомобиль ҳалокати натижасида ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ўша куннинг ўзидаёқ унинг ўрнига бошқаси тайинланди. У тезда биринчи котибнинг ишини ҳал қилиб берди. Тўғрироғи, биринчи котиб умуман аралашмади. Барини хамирдан қил суғургандай қилиб Турғун Ғаниевич бажарди.
Тақдир чархпалаги айланиб, орадан уч йил ўтганидан кейин марказда ишлаётган амалдор Турғун Ғаниевичнинг областига биринчи котиб бўлиб келди. Улар бир йилча иноқ ишлашди. Ҳатто орасидан қил ўтмайдиган даражада дўстлашиб ҳам кетишди. Аммо бир йилдан кейин биринчи котиб Турғун Ғаниевичнинг кўп қинғирликларидан воқиф бўлиб қолди ва уни лавозимида ушлаб туриш ўзига ажални чорлаш билан баробар эканлигини СКАЧАТЬ