Бургут тоғда улғаяди 1-китоб. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бургут тоғда улғаяди 1-китоб - Нуриддин Исмоилов страница 33

Название: Бургут тоғда улғаяди 1-китоб

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-11-012-0

isbn:

СКАЧАТЬ борганидан кейин ўзига нисбатан муомала бутунлай ўзгарганлигини кўриб ҳайрон бўлди. Ҳеч ким унга ёвқараш қилмади. Кочиримли гап айтмади. Девсифат барзанги ёнига келиб, "Ука, мендан ўтибди, ортиқча гапириб қўйибман, ҳазиллашгандим. Буни тўғри қабул қиларсан. Сенам эркаксан-ку. Эркаклар ҳамма гапни гапириб кетаверади", – дея кечирим сўраган бўлди. Лекин Кобра унинг ёнига келмади, кечирим сўрамади. Орияти йўл қўймади унинг. Фақат ётган жойида тиржайиб қараб турганлигини Фаррух кўрдию, Чувалчангнинг қанчатил кучга эга эканлигини тан олди. Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек, унга нисбатан ҳар қанча юмшоқлик бўлмасин, чироқ ўчганидан кейин ҳам Фаррух анча маҳалгача ухламасдан ётди. Хаёлида ҳозир анави барзангилардан бири келиб, унга ташланиб қоладигандек бўлаверди. Фаррух ёшлигидан кўп ухламасликка ўрганган эди. Шундай кунлари бўлганки, туни билан мижжа қоқмасдан фонус кўтариб қўранинг атрофини айланиб юрган.

      Ҳамма тошдек қотиб ухлагандан кейин Кобранинг каравоти ғижирлади. Фаррух бутун диққат-эътиборини шу томонга қаратди. Кобра секин ўрнидан турди-да, чап томонида ухлаб ётган маҳкумни туртиб уйғотди. Бу барзанги эди. Барзанги каравотидан тушгач, унинг қулоғига илон аллаиималар деб шивирлади-да, яна қайтиб каравотига чўзилди. Барзанги овоз чиқармасдан қадам ташлаб борди-да, шеригини уйғотди. Иккаласи алланималарни келишиб олганларидан сўнг, секин Фаррух томонга яқинлаша бошлашди. Фаррух мабодо улар ташланиб қолишса, ён томонини мўлжаллаб турди. Бироқ иккала барзанги ҳам унга ташланмади. Балки, кундуз куни уни обдон элакдан ўтказганлардан бири – Қилтириқнинг ёнига боришди ва унга бироз қараб турганларидан кейин Кобра уйғотган барзанги ёнидан пичоқ чиқарди. Иккинчи барзанги эса, Қилтириқнинг ёстиғини тортиб олиб, унинг юзига босди. Қилтириқ типирчилаб қолганида кўкрагига ханжар санчилди. Яна озгина муддат типирчилаб ётган Қилтириқ тинчиб қолди. Шундан кейин навбат Фарррухнинг ёнидаги маҳбусга етди. У ҳам худди шу усулда ёруғ дунёни тарк этди. Энди барзангилар Фаррухнинг ёнига яқинлашишди. Йигитнинг ичи музлаб кетди. У хиёл кўзини очиб, мабодо ёстиғини тортиб олмоқчи бўлишса, бирдан ўрнидан туриб кетмоққа шайланди. Бироқ барзангилар унинг ёстиғини тортиб олишмади. Иккитасини тинчитган барзанги секинлик билан қонга бўялиб ётган пичоқни Фаррухнинг болиши остига тиқиб кўйди. Бу лаҳза шунчалик ваҳимали кечдики, йигит адойи тамом бўлаёзди.

      Ҳамма ишни битирганларидан кейин барзангилар яна жойларига бориб ётишди. Орадан ярим соат ўтгач, уларнинг хурраги эшитила бошлади. Аммо Фаррухнинг уйқуси буткул ўчиб кетган, вужуди дағ-дағ қалтирар эди. Шу алпозда у яна талай муддат ётди. Кейин унинг миясига "Нега улар пичоқни менинг ёстиғим тагига тиқиб қўйишди? – деган ўй келиб, янаям сергакланди. – Бу бекорга бўлмаса керак. Булар бирон нимани мўлжаллашган кўринади. Балки, қилган ишларини менинг бўйнимга ағдармоқчи бўлишгандир? Ҳа, худди шундай қилишмоқчи булар. Агар ҳозироқ бунинг олдини олмасам, қутулмас балога қолиб кетаман". Фаррух секин бошини кўтариб атрофига қаради. Иккита мурдадан бўлак ҳамманинг СКАЧАТЬ