Уч мушкетёр. Александр Дюма
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Уч мушкетёр - Александр Дюма страница 12

Название: Уч мушкетёр

Автор: Александр Дюма

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-08-894-8

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      – Қиролича мамлакатга меросхўр ато қилишини.

      – Жаноблар, бу хусусда ҳазил қилишнинг кераги йўқ, – деб қўйди Портос. – Қиролича, худога шукур, ҳали шундай ёшдаки, бу имкон хорижида эмас.

      – Лорд Бэкингем24 Францияда дейишади! – бу гўё беғараз сўзларга ғалати икки тус бергувчи қув кулги билан хитоб қилди Арамис.

      – Арамис, дўстим, бу гал сиз ноҳақсиз, – унинг сўзини бўлди Портос, – аскияга майлингиз сизни маълум меъёрдан ошишга мажбур этяпти. Жаноб де Тревиль эшитиб қолгудай бўлса, бу хил сўзлар учун сизга яхши бўлмас.

      – Менга ўргатмоқчимасмисиз, Портос? – юввош нигоҳида ногаҳон ўт чақнаб сўради Арамис.

      – Дўстим, – жавоб берди Портос, – мушкетёр ё аббат бўлинг, лекин бир вақтнинг ўзида униси ҳам, буниси ҳам эмас. Эслаб кўринг, куни кеча Атос сизга: ҳамма ёғлиқ жойлардан тотиниб юрасиз, деб эди… Йўқ, йўқ, илтимос қиламан, жанжаллашмайлик. Бунинг ҳожати йўқ. Сиз, Атос ва менинг қилган аҳдимиз сизга яхши маълум-ку. Сиз ахир д’Егилён хонимникида бўлиб турасиз, унинг кўнглини овлайсиз, сиз де Шеврез хонимнинг холаваччаси де Буа Траси хонимникида ҳам бўласиз ва айтишларича, бу хонимнинг кўпданкўп илтифотидан баҳрамандсиз. О тангрим, бахтингизга иқрор бўлишингизнинг кераги йўқ, ҳеч ким сиздан тавба-тазарру қилишингизни талаб этаётгани йўқ – сизнинг сиполигингизни ким билмайди, дейсиз! Лекин, азбаройи шифо, модомики, жим юриш қобилиятига эга экансиз, гап ҳазрат олиялари ҳақида бораётганда, буни унутманг. Ким бўлса ҳам қирол ва кардинал хусусида нимани хоҳласа, вайсайверсин, лекин қиролича муқаддасдир, модомики, у тўғрисида гап очилган экан, фақат яхши сўзларни айтсинлар.

      – Портос, сиз Нарсиссдай ўзбилармонсиз, буни билиб қўйинг, – деди Арамис. – Сизга маълум-ку, ахир, мен насиҳатларга тоқат қилолмайман, уларни ёлғиз Атосдан эшитишга тайёрман. Сизга келганда эса, азизим, сизнинг ўта дабдабали тасмангиз олижаноб туйғуларингизга нисбатан унчалик ишонч қўзғатмайди. Мабодо лозим топсам, аббат бўламан, ҳозирча мен мушкетёрман ва шу сифатда кўнглимга нимаики келса айтавераман. Ҳозир жонимга текканингизни айтгим келди.

      – Арамис!

      – Портос!

      – Жаноблар! Жаноблар! – эшитилди ҳар томондан.

      – Жаноб де Тревиль жаноб д’Артаньянга мунтазир! – кабинет эшигини ланг очиб, уларнинг гапини бўлди мулозим.

      Бу сўзлар айтилаётган пайти кабинет эшиги очиқ қолган ва ҳамма бирдан жимиб кетган эди. Бу сукунат ўртасида ёш гасконлик йигит қабулхонани кесиб ўтди ва бу ғаройиб жанжалнинг хотимасига аралашиб қолишдан вақтида қутулганидан ич-ичидан қувониб, мушкетёрлар капитани ҳузурига кирди.

      III

      Қабул

      Жаноб де Тревиль энг нохуш кайфиятда эди. Ҳар қалай, сал бўлмаса ергача эгилиб, қуюқ таъзим қилган ёш йигитни у тавозе билан қарши олди ва унинг сўзларини табассум билан тинглади. Йигитнинг беарнча талаффузи ёшлигини, туғилган диёрини – ҳар қандай ёшда ҳам инсонни қувонтира оладиган хотираларни унинг ёдига солди. СКАЧАТЬ



<p>24</p>

Бэкингем Джордж Виллерс, лорд (1592-1628) – инглиз сиёсий арбоби, қироллардан Яков I ва Карл I арзандаси.