Япон зобити. Леонид Чигрин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 21

Название: Япон зобити

Автор: Леонид Чигрин

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-224-2

isbn:

СКАЧАТЬ учун етарлимиди?

      Парфёнов унга бир неча марта ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчи вазифасини таклиф қилди, чунки унга ўқув юртида поручик ўзлаштирган махсус билимлар етишмаётганди. Лекин Ютаро Тода ҳар доим рад этар ва “Бир-бирига қарши курашаётган ҳар икки тарафнинг ўзига яраша ҳақиқати бор” деб ҳисобларди. Энди у оқ гвардиячилар гуруҳларини сиқиб чиқаришда поморларга фаол кўмаклашишга аҳд қилди. Эшитгани – фуқаролар урушидаги халқ йўқотишлари уни даҳшатга солди. У қизиллар тарафида ҳам, оқлар тарафида ҳам эмас (қолаверса, бу Россия аҳолисининг ички иши), фақат урушга қарши эди. Поручик ҳар бир мамлакатда армия бошқа бир давлат ерига бостириб кириш учун эмас, балки ўз ерининг ҳимояси учун кераклигига ишонч ҳосил қилди.

      Ўша кундан бошлаб поручикнинг ҳаёти бошқача аҳамият касб эта бошлади. У суткалаб партизан бир лашмаси штабида қолиб кетадиган бўлди. Харитада отрядлар ҳаракатини белгилар, қаерда пистирмалар қуриш кераклиги, душманни қандай қуршовга олиш ва қаршилик кўрсатишни тўхтатишга мажбурлашни тушунтирарди. Парфёнов ўзининг ақлли маслаҳатчисидан кўнгли тўқ эди. “Калланг яхши ишлайди, ошна, – дерди у гумбурлаган товуш билан. – Тез илғайсан. Сизнинг Япониянгизда ақл билан ўргатишаркан.”

      Нима ҳам дердик, Ютаро Тодага бу сўзлар ёқиб тушарди. У душманнинг шаҳарга қўққисдан ҳужумига қарши архангельскликлар ковлаган мудофаа иншоотларини кўздан кечиргач, уларни танқид қилди.

      – Мана, қаранг, – деди у Савелий Парфёновга, – ҳар бир жангчи учун окоп қазигансиз, лекин улар бир-бири билан боғланмаган. Агар кимдир яраланса, унга ёрдам бериш учун олдига қандай ўтасиз? Окопларни хандақлар билан бир-бирига боғлаш зарур. Бу – бир. Қолаверса, ҳар бир окопнинг олдида ўқ ва бомба парчаларидан ҳимоя қилиш учун ясама дўнглик қилинган. Эҳтимол, тўғридир, лекин бу тепачалар узоқдан кўзга ташланиб турибди ва душман аниқ нишонга олиши учун яхши мўлжал бўлади.

      Чинакам шимоллик денгизчи ўзидан қарийб икки баравар ёш маслаҳатчининг сўзларини эшитаркан, серсоч энсасини қаширди.

      – Унда нима қилиш керак?

      – Бу дўнгликларни йўқотиш ва жангчи унда бор бўйи билан тик тура олиши учун окопларни чуқурлаштириш ҳамда шох-шаббалар ва чим билан яшириш керак. Ва яна: оқларнинг енгил тўплари бор, уларни осонгина ғилдиратиб келиб, ковлаган истеҳкомингизни тўғри мўлжаллаб ўққа тутади. Сизларда тўп йўқ, демак, тунги рейдлар қилиб, тўпларни ишдан чиқариш учун уларнинг артиллерияси турган жойга ҳужум қилиш керак. Акс ҳолда, тўқнашув давом этаверади. Бундан ташқари, бояги окоплар ва ҳимоя дўнгликлари ёрдамида душманни чалғитиш учун ёлғон пана жойлар ташкил қилинг, фақат у дурбинда кўринадиган даражада бўлсин. Шунда улар ўша окопларни тўпдан ўққа тутаверади. Оқ гвардиячилар шусиз ҳам кам бўлган снарядларини беҳуда сарфлаб бўлгач, ўрмон ва тундрага чекинади, у ерда уларни осонгина қўлга оласизлар. Улар бутунлай нотаниш шароитда жанг қилишяпти, сизга эса бу ернинг ҳар бир қаричи яхши маълум.

СКАЧАТЬ