Япон зобити. Леонид Чигрин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 25

Название: Япон зобити

Автор: Леонид Чигрин

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-224-2

isbn:

СКАЧАТЬ вазифага тайинланишингиз мақсадга мувофиқми-йўқми, кўриб чиқамиз.

      – Бемалол, – деди қайсарлик билан Парфёнов, – бу вазифага жуда ёпишиб қолганим йўқ ва ўзим аниқ билган нарсамни гапиряпман. Хоҳлаган партизандан япон офицери қандай одамлигини сўранг, уларнинг ҳаммаси у ҳақида фақат яхши гап айтади.

      – Келишиб олгансизлар, – Абрам Гоц яна нималардир демоқчи эди, комиссия аъзоларидан кимдир ундан чаққонлик қилди. Бу гавдаси тўла, қизил юзли, шу пайтгача индамай ўтирган ҳарбий мутахассис эди.

      – Ўртоқ Гоц тўғри айтяпти: бу ерда мамлакатнинг бир чеккасида яшайсиз ва душманнинг айёрона тўқималарини билмайсизлар. Душман фақат қўлида милтиқ кўтариб сизга қарши бораётган одам эмас. У дўстингиз қиёфасида ҳам бўлиши мумкин. Қизил армияда биз бунақа сохта дўстларнинг кўпини кўрганмиз ва фош ҳам қилганмиз. Сизнинг Ютаро Тодангиз япон жосуси эмаслигига ишонасизми? Уни асирга олишингизни, сўнг ўз қўмондонларига барча режаларингизни етказишни у онгли равишда режалаган бўлиши ҳам мумкин. Бу эҳтимолни назардан қочирмаяпсизми?

      – Йўқ, бундай ўйламайман, – дея туриб олди Парфёнов ўзиникини маъқуллаб. – Ва ҳурматли зот, айтинг-чи, у қандай қилиб режамизни етказиши мумкин эди? Ахир уни бир йил кеманинг остки бўлмасида сақлаганмиз ва кўзимизни узмаганмиз.

      Ҳарбий мутахассис такаббурона илжайди.

      – Узоқ муддатли ҳаракатни кўзловчи жосуслар бор. Уларни бегона давлатга ташлашади, улар ўша ерда бир йил, икки йил, борингки, ўн йиллар яшайди, кейин керакли маълумотларни етказиб беришни бошлайди. Япон офицерингиз шундай яширин айғоқчилардан.

      Савелий Парфёнов гаплари беҳуда бўлишини англаб, қўл силтаб қўя қолди.

      – Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз ўша машҳур командирингиз билан учрашамиз ва суҳбатлашамиз, – деди Абрам Гоц чўзилиб кетган суҳбатга якун ясаб. – Лекин шунга қарамай, ҳурматли кенгаш раиси, таъкидлашим зарурки, сизларда инқилобий ҳушёрлик етишмаяпти. Бурнингизнинг тагидаги битта чет эллик айғоқчини пайқамагансизлар.

      – Бизда бунақа айғоқчилардан ўнлаб топиларди, – деди чарчаган оҳангда Парфёнов. – Партизан қўшинимизда кимлар жанг қилмади дейсиз, венгерлар, поляклар, чехлар, серблар ҳам… бор эди… У ёғини сўрасангиз, уларнинг бари Совет ҳукумати учун жонини аямади.

      – Энг ёмони шунда-да, – бўш келмади Абрам Гоц. – Кўриниб турибдики, ОГПУнинг бу ердаги маҳаллий бўлимига биринчи кунларданоқ иш топиларкан. Мабодо яширин айғоқчилар қаторида сизни ҳам сиёсий кўрлигингиз учун жавобгарликка тортишса, ҳайрон бўлиб ўтирманг.

      Парфёнов индамай қўя қолди. Аввалига у марказдан комиссия келганига хурсанд бўлганди, аммо улар билан тез-тез учрашавергач, ҳафсаласи пир бўлди. Шундай таассурот уйғондики, гўё улар бошқа-бошқа тилларда сўзлашаётгандек эдилар. Поморлар кенгаши амалий ёрдам ўрнига нуқул танбеҳ ва маломатлар эшита бошлади. Комиссия фақат тирноқ остидан кир қидириб, большевиклар сиёсатини қўллаб-қувватлаган поморларнинг хизматларини ҳеч инобатга СКАЧАТЬ