Хазина. Дилфуза Собирова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хазина - Дилфуза Собирова страница 14

Название: Хазина

Автор: Дилфуза Собирова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ чиқиши керак. Ҳақни англаш учун, ҳақиқатга етиш учун унга руҳ керак. Шундагина ҳар тарафлама етилган шогирд оиласига, қариндош-уруғига, Ватанига сидқидилдан хизмат қила оладиган даражага эришади. Битта кичкина ривоятдан шунча ибратли хулосалар чиқариш мумкин. Ҳар ким ўзига керагини олаверади.

      Умар Хайёмни ўқиган «уруғ» моҳиятидаги одамлдар, унинг ёзганларини бутунлай тескари талқин қилишган. Аёллар, қизлар, майхўрлик, кабоб, боғ, гуллар… бошдан охир маишат! Еб-ичиб, ўйнаб-кулиш ҳақида ёзган деб хулоса қилишади. «Капалак» одамлар эса Хайём нима демоқчилигини, ундаги рамзий образларни яхши тушунишади. Аёл тимсоли юқорида айтилганидек қалбни англатади. Май дейилганда ҳақиқатга эришишга ёрдам берадиган илмлар назарда тутилади. Маст бўлиш – бу Оллоҳнинг ишқига эришиш. Муҳаббат деганда инсонга нисбатан эмас, балки Оллоҳга нисбатан илоҳий ишқ назарда тутиляпти. Кўза бу тафаккур, билимлар мажмуаси, пиёла эса англаш доираси. Буларнинг ҳаммаси код билан тасвирланган, яширин «капалак»ка айланиш формуласи.

      Баъзилар Хайёмни ўқиб, рубоийларига расмлар ишлашган. Бунда чиройли аёллар соқолли чолнинг тиззасига бош қўйиб ўтирганлари, бошқа бирлари эса май қуйиб узатаётганликлари тасвирланган. «Дон» одамлар шундай фикрлайдилар. Улар Хайёмни ўзлари кўра оладиган даражада тушунишяпти ва бу уларга маъқул. Нимага?! Чунки «май ичма» демаяпти, тақиқламаяпти. Маишат қилма демаяпти. Бунинг асл моҳиятини фақат комил инсонгина англаши мумкин. Агар Умар Хайём маънавий дастурхонини кодламасдан, шундайлигича очиб кўрсатганида, олам уни тушунмас эди.

      Илоҳий муҳаббат нима ўзи? Дунёни яхлитлик билан англаш нимага керак? Уни тушунтириш учун Ҳайёмнинг умрига яна ўнта умр қўшиб бериш лозим бўларди. Чунки бунга инсон умри етмайди. Аммо Хайём уч босқичда турган одамларга қўлланма яратиб кетган. Шунинг учун у комил. Бутун дунё Умар Хайёмни қаттиқ ҳурмат қилишининг сабаби ҳам шу.

      Энди кечиримлилик масаласига келсак. Кечирган киши енгил тортади. Қалбингиз кейинги ҳаётга янада кенгроқ очилади, яшашга қўрқмайсиз. Битта хато қилганингиздан кейин тўғри хулоса чиқариб, яна бошқа бир кишини севишга кўнглингиз эшигини қўрқмай очасиз. Эзгу ишлар қиласиз. Ҳаётга бола каби тайёр турасиз. «Биламан» нуқтаи назаридан эмас, бола каби «билмайман» нуқтаи назари билан дунёни танийсиз. Эътибор берган бўлсангиз, бола савол бериш манбаига айланиб қолган бўлади. «Бу нима?», «қандай қилиб?», «мана бу-чи?» деб арзимаган нарсаларниям сурайверади. «Биламан» демаяпти у! Саволлари орқали дунёни англаб, нарсаларнинг фарқини аниқлаяпти. Бўлмаса ҳар куни битта зинапоядан чиқиб тушса ҳам, барибир нималигини ҳар гал сўрайверади. Катта одамга айтсангиз кулади, «буни мен биламан, оддий зина» дейди. Зинадан фақат зина хулосасини чиқарган бўлди. Унинг моҳиятига ҳам кириб бормайди. Асли бу зинанинг ўзи ҳам ҳаққа эриштириши мумкин.

      Тушунмайди. «Боғбон» десангиз, қўлида кетмони бор, тешаси бор одамни кўз олдига келтиради. СКАЧАТЬ