Бизга маълумки, немислар жуда интизомли халқ. Шу сабабли, улар ҳар қандай маҳсулотни сифатли ишлаб чиқарадилар (русларда «немецкая качества» деган ибора ҳам бор). Қарз берган одам сиздаги пул маълум бир миқдорга, яъни берилган насия миқдорига етганидан кейин олдингизга боради. Чунки ўзи берган товар миқдоридан ошиб кетса, сиз тўламай қўйишингиздан қўрқади. Ундан кам бўлса, олдингизга харажат қилиб боришигаям арзимаслигини билади. Ҳозирча сизда қайтариш имконияти бор экан, буни тезроқ амалга оширганингиз маъқул. Мабодо пулини ишлатиб юбориб, қарз бўлиб қолсангиз, унда сизнинг ёқангиздан олади.
Кунлардан бир куни Насриддин Афанди йўлда кетаётиб, лой жойда оёғи тойиб кетибди. Кўлмакка энди йиқилиб тушай деганида, бир одам қўлидан ушлаб қолибди. Шунда Афанди ҳалиги одамга:
– Э, раҳмат оғайни! Агар сиз бўлмаганингизда ҳозир мен мана шу лойқа кўлмакка шалоп этиб йиқилардим. Ўзи тўйга кетаётган эдим, уст-бошим расво бўларди, орқага қайтиш керак бўларди, сизга раҳмат-ей, – дебди.
Ана ундан кейин ҳалиги одам Афандини ҳар жойда кўрганида:
– Ассалому алайкум, – деб салом бераркан.
– Ваалайкум ассалом.
– Эсингдами, ҳўв ўшанда кўлмакда-а…
– Ҳа, албатта эсимда. Раҳмат, раҳмат! Ҳақиқатан, агар сиз бўлмаганингизда мен йиқилиб тушардим, устим расво бўларди, – дебди.
Шундай қилиб ҳалиги одам Афандини ҳар кўрганида айтиб эслатаверибди, эслатаверибди… Ҳар кўрганида:
– Эсингдами, йиқилиб тушаётганингда ушлаб қолувдим, сал қолганди-я! – дермиш.
Афанди ҳам уни бир эшитибди, икки эшитибди, ўн эшитибди, ахийри жонидан тўйибди. Кунлардан бир куни ўша одамни яна худди шу кўлмак ёнида учратибди.
– Ассалому алайкум.
– Ваалайкум ассалом.
– Эсингдами, ҳўв ўшанда кўлмакда-а… – деб энди гап бошлаган экан, Афанди ўзини шалоп этиб кўлмакка ташлабди. Айланиб, юмалаб, думалаб, кийимини лой қилибди.
– Ана энди ҳисоб тенглашдими!? Ҳозир онангни учқўрғондан кўрсатаман, – деб ҳамроҳига ташланибди. Уни қутқариб қолган ўша одамнинг ўтакаси ёрилиб, жуфтакни ростлаб қолибди ва бундан кейин Афандининг кўзига сира кўринмабди.
Бу бир ривоят. Лекин туб маъноси аслида жуда кучли. Насриддин Афанди пири комил бўлган, лекин у «қурт»лар тушунадиган, «личинка»лар тушунадиган тилда гапирган. Агар ўзининг тилида, «капалак» тилида гапирса, кўпчилик тушунмаган бўлар эди. Юқоридаги ривоятдаги одам Афандини қарз қилиб қўйди. Энди ўша қилган ёрдамининг қайтишини кутяпти. Бояги СКАЧАТЬ