Хазина. Дилфуза Собирова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хазина - Дилфуза Собирова страница 13

Название: Хазина

Автор: Дилфуза Собирова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ўғли бор экан. Ўша йигит ёввойи байталларни аста-секин одамга ўргата бошлабди. Бу отлар озод, асов экан. Йигит отлардан бирини миниб, қўлга ўргатаётганида қаршиликка учраб йиқилиб, оёғи синибди. Яна қишлоқдошлари:

      – Эй, сен ҳақиқатан тўғри айтган экансан. Сенинг кўзингни ёғ босмаган экан, қайтанга олдинни кўра билган экансан. Бу отлар фалокат келтирди. Яккаю ёлғиз фарзандинг чўлоқ, ногирон бўлиб қолди, дебдилар.

      Чол бунга жавобан:

      – Хулоса чиқаришга шошилманглар, буям ҳали ҳаммаси эмас. Сабр қилайлик, синган оёқ ҳам бир кун битар, дебди. Яна ҳамма уни тушунмабди:

      – Қанақа отасан? Сенинг юрагинг тош экан, яккаю ёлғиз фарзандинг, биттаю битта ўглинг йиқилиб, оёғини синдириб, ногирон бўлиб қолсаю, сен бўлсанг, бунинг ҳали моҳиятини билмаймиз, шошманглар дейсан-а, деб койиб кетибдилар.

      Бироз вақтдан кейин ўша ерларда уруш бошланибди. Ҳамма соғ-саломат йигитларни урушга, жангга олиб кетишибди. Чолнинг ўғли оёғи синиб тўшакда ётиб қолгани сабаб уйида қолибди. Энди қишлоқдагилар яна йигитга ҳавас қила бошлашибди ва чолга:

      – Эй, сен ҳақиқатан ҳам узоқни кўра биладиган авлиё экансан! Қара, ўғлинг чўлоқ бўлса ҳам тирик! Энди бизнинг фарзандларимиз урушдан тирик қайтадими-йўқми, буни Худо билади. Уруш ҳеч кимни аяб ўтирмайди. Ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ бирдай ёнади. Сен ҳақиқий бахтли ота экансан, дебдилар.

      Муйсафид бўлса яна:

      – Шошманглар, буям ҳали ҳаммаси эмас! Ҳали мен бу фарзандимдан эртага қандай яхшилик, меҳр-оқибат кўраман. Жамиятга қанақа фойдаси тегади, ҳали номаълум, дебди.

      Бу ривоятни кўп давом эттириш мумкин. Лекин ҳукм чиқаришга ошиқмаслик керак. «Уруғ»лар ўзининг хатосидан ҳам тўғри хулоса чиқара олмайди. Ҳаммаям тўғри хулоса чиқаришга қодир эмас. Чунки ҳар доим бир хил хатони такрорлайверишади, моҳиятини кўролмайди. Моҳият ўзида турганини билмайди. Кўр ҳам ҳассасини бир марта йўқотади. «Уруғ»ларнинг умри доим ҳасса йўқотиш билан ўтиб кетади. Баъзан ҳаётда турли сабаблар билан ажралишлар бўлиб туради. Албатта, ўлим бундан мустасно. Кейин бахтли оила қураман деб, иккинчи марта оила қуради. Хатодан тўғри хулоса чиқарганлари бахтли бўлиб кетади. Баъзилари яна ажрашади. Энди иккинчи марта хато қиляпти. Барибир ўшанданам тўғри хулоса чиқармаяпти. Чунки у ўзининг моҳиятини ўзгартирмади. Яна излаб-излаб, мингтанинг ичидан худди шундай одамни, ўзининг «тенги»ни, «муносиби»ни топиб учинчи марта турмуш қуради.

      Бундайларнинг асл моҳияти – жанжал қилиш, жанжал қилишдан роҳатланиш бўлади. Бояги ўз-ўзини қийнаш (мазохист), бировни қийнаш (садомазахизм) уларнинг феъл-атворида бор. Лекин шуни ўзи тан олгиси келмайди. Бўлмаса яхши эркаклар камми? Аёлини гулдай қилиб, бошида кўтариб юрадиган эркаклар озми? Йўқ, уларнинг кўзи ундайларни кўрмайди! «Уруғ» фақат ўзига ўхшаган «уруғ»ни яхши танийди. Сабзи уруғи бошқа сабзи уруғларини мингта бегона уруғларнинг ичидан жуда тез таниб олади. Унга буғдой дони керакмас, маккажўхори дони ҳам керак эмас. Унга айнан ўзига ўхшаган «яхши» уруғ керак. «Қурт»лар ўзининг қилган хатосидан, «йўқотган ҳассаси»дан тўғри хулоса СКАЧАТЬ