Диққатлиликни билдирувчи ҳаракатлар ҳам бор. Кўрсаткич бармоғини чаккасига, бош бармоғини эса иягининг остига тираб, сизнинг гапингизга диққат билан қулоқ солади. Оёқ-қўлларини чалиштириб ўтириши «ёпиқлик»ни билдиради. Бунда одам ёпилди, ишонмаяпти, охиригача ишонмаяпти дегани. Аммо аёлларнинг оёқларини чалиштириб ўтириши чирой учун бўлади. Ўзини, «аёллик моҳиятини» кўрсатиш учун қадди-қомати, оёқларини намойиш қилаётган бўлиши мумкин. Туфлисини осилтириб, у ёққа-бу ёққа тебратиб ўтириши, ўша аёлнинг ўзи суҳбатлашаётган эркакка оз-моз мойиллиги борлигини билдиради. Ручкани ушлаб, силаб, ўзи билмаган ҳолда қопқоғини кийдириб-очавериши ҳам шунга яқин маънони беради. Эркак кишиларда бўладиган маълум ҳаракатлар, масалан, аёлларни кўрса лабини ялайвериши ҳам ўзга жинс вакилларига нисбатан кучли ҳис-ҳаяжонни ифодалайди. Ҳар бир одам бошқа бир одамнинг эмоционал ҳолатини ўқиши мумкин, аммо фикрини ўқий олмайди. Уни ўша фикрлаётган одамнинг ўзи ҳам ажратолмайди. Чунки фикрлар ғуж-гуж бўлиб келиб, арилар уясидан бирданига «виз» этиб учиб чиққандай айланиб юраверади. Лекин яхшилаб эътибор берсангиз кайфиятни, эмоционал ҳолатини бемалол ўқий оласиз. Жаҳли чиққанини, хурсанд бўлиб турганини, ҳайратланганини, эҳтиросни ҳам биласиз. Бу жуда оддий. Ғазабини ёки ҳеч қандай қизиқиши йўқлигини, лоқайдлигиниям биласиз. Бу сизга ҳам ёрдам беради. Гаплашаётганда барибир вербал, новербал ҳаракатлар орқали онг остида умумий бир тушунча кетади. Қарор қабул қилишда шулар таъсир қилади. Масалан, иш бўйича музокараларга одам яхши кийиниб, тайёрланиб, тетик бўлиб боради. Агар шалпайиб, ҳомуза тортиб ўтирса, бу уят! Куйиб-пишиб мавзуни давом эттираётган минбардаги нотиққа бу ёмон таъсир қилиши мумкин.
Ана шу ҳаракатлар сизга одамнинг моҳиятини, ҳеч бўлмаса ўша вақт, ўша жойдаги ҳолатини, муносабатини аниқлашингизга ёрдам беради. Бунинг тагида жуда катта моҳият ётибди, шундан тўғри фойдалана билиш зарур. Кейин бора-бора ҳар бир одам сиз учун очиқ китобга ўхшаб қолади. Булар асос, вақт ўтгани сари тажрибангиз ошиб боради. Масалан, одамнинг яхши бўлиши ёмон эмас, ёмон бўлиши ҳам ёмон дегани эмас. Сизга қайси вазиятда, қайси жойда, иккалангизга фойдаси тегиши мумкин деган нарсани хулоса қилиш учун энди бештадан ташқари навбатдаги туйғуни ишлатасиз. У тўғридан-тўғри тарзда ишлаб сизга кўмаклашади. Ичкаридан «тўғри» ёки «нотўғри» деб маслаҳат бериб туришади. Тўғри қарор қабул қилишда ҳамма нарса муҳим. Мисол учун, инсоннинг ўзида табиий нуқсони бўлиши мумкин. Агарда кўзи ғилай бўлса, СКАЧАТЬ