Название: Икки жаҳон оворалари
Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-83-1
isbn:
– Эсимга тушди. Ростдан чарчаб ҳориган ҳолатда бўлсак ҳам қўймаганди.
– Ўша расмдан улар фойдаланишган. Сиз лаққа, дугонангизга илонбалиқ мақоми берилиб, уни ҳисобдан чиқаришган.
– Нега энди?
– Илонбалиқ овга ярамайди, уни қўлга ўргатиш қийин ва жуда тиши ўткир.
– Ҳимм.
– Бошқача айтганда, дардисар. Кейин ҳар жойга бориб шикоят қилиши, прокурорга арз қилиши мумкин. Уларга бош оғриғи керакмас.
– У ҳолда мен …
– Лаққа балиқ – деликатессиз. Сиз учун кўп пул тикилган.
– Лена бу нимаси? Шунча гапни била туриб…
– Сизга олдиндан айтишим мумкинмасди. Мендан ранжиманг?
– Бўлар иш бўлди.
– Чиндан ҳам мендан хафамасмисиз?
– Хафа бўлиш, сиздан қайтага мингбад миннатдорман. Анаву, қулоғига гап кирмас суллоҳ Ханни даф қилганингиз учун аввало катта раҳмат.
– Чачембага келсак, уни ҳали кўришингиз мумкин эмас. У хушсиз ётибди.
– А-а?
Кейин бир кунга ҳам бормай, барча азарт ўйин иштирокчилари қўлга олинди-ю, фақат улар собиқ курашчига, ошхона мудирига шикаст етказмаганлигини, ким бу ишни қилганини билмасликларини айтиб ҳеч бир айбни бўйниларига олишмаганда сўраб-суриштириш, тергов иши боши берк кўчага кириб қолди. Уларга арзимас айб қўйилишини фаҳмлаган капитан Галкина ҳам ортиқ дам олиш уйида кўринмади.
Ошхона мудирига ортиқча зарар етмаган эди. Бу калтаклашни ташкил этишда собиқ хотинининг қўли бор бўлса керак, деган шубҳага ҳам боришди, лекин Қуддус кавлаштиришларига қаршилик қилиб, ишни ёпишни сўради.
Яна икки кун ўтмай улар хайрлашдилар. Эркакни йиғлаганини ким кўрибди, оёқларига бош уриб, кўз ёшлари милт-милт томса, шу ерда қол, керак бўлса жоним, етганча молимни бераман. Фақат мени бироз севсанг бас, деса аёл кўнмайдими? Кўнади, хўп дейди, она ер соғинчи ва меҳрини ўрнига муҳаббатни танлайди. Агарда у боласини кўзи қийса, севимли келинликни четга сурса, ота-онаси, қариндош-уруғидан йироқда яшашни ўзига эп кўрса, Қалдирғочга шу имконият таклиф этилганди. Қалдирғоч, йўқ дегандек бошини кескин ликиллатди ва узоқларга ҳорғин кўз тикиб ўз бахтидан кечаётган тентакдирман, сендан балки кўплаб бола кўриб, ҳаётимни тубдан янгича маъни ва ҳикматларга тўлдирардим. Аммо, тақдиримни бундай кескин ўзгартиришга тайёр эмасман. Бу менинг қўлимдан келмайди, деб ўзига-ўзи пичирлади… У фақат қўлларига эрк бера оларди. Бармоқлари қалин сочлар устида шўнғирди… Ҳақиқий дўстни топдим деганда, айрилиқ эшик қоқиб турибди. Энди нима бўлади, Қуддус? Қачон кўришамиз, юрагим қисилиб, худди бўшлиққа йўл оладигандайман, мен туфайли сени калтаклашибди, кутмаганда бошингга уриб хушдан кетказишибди, ишқ деб жонингни тикдинг-а?! деб ҳамон шивирларкан, қаердандир кўз ёши қуйилиб келди.
Эгнида сариқ майда гулли сероб, таги яшил штапелдан тикилган ёқали, енги калта, тиззадан пастроқ тушадиган куйлак, оёғида новвотранг босоножка кийган, сочларини чиройли қилиб йиғиб олган, рўмол ўрамаган Қалдирғочни йиғи қилиши ўзига ярашиб, уни кибрли, виқорли СКАЧАТЬ