Название: Икки жаҳон оворалари
Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-83-1
isbn:
Қалдирғоч боғча мудирлигидан тумандаги ишига ўтганига кўп бўлмади. Ўшандан бери уни тўрга тушириш тарадуддида кўп вақт сарфлади. Нима ишлар қилмади. Қаерга боради, кимлар билан учрашади, дугоналарининг касби, иш жойи ва бошқа маълумотлар йиғди. Аммо отасининг обрў, эътибори бор. Сўзи туманда ҳисобга олинишини билгани учун қулай пайт кутиб, ошкора хушомад ёки учрашув таклифлари қилишдан ўзини мажбуран қайтариб юрди. Таътилдан сўнг, қорайган, силлиқ танасига ял-ял ёндириб хон атлас куйлак кийиб, ишда пайдо бўлиши, туман раёсати йиғилишида қатнашиши, барча мажлис аҳлининг хаёлини олди. Янга хушомаду мақтовлар ичида қолди. Ҳатто биринчи, унинг таътилни мазмунли ўтказганини маъқуллаб, яхши ишлайдиган одам яхши дам олишни ана, Қалдирғочдан ўргансин, деб мажлисни очди.
Ўша мажлисдаёқ Вафоев Қалдирғочга бир-икки тикилиб, ундаги ўзгаришларни илғаб олди. У аввалги пайтидаги ҳолатидан кўра, шодгунроқ кўринди. Бу ерда бир гап бор, тагига етишим керак, деб бир иш қилди. Курортга бирга борган Гулсина Зингашинани топди. Уни туманга таклиф қилиб ўтирмади, мудирлик қилаётган боғчасига ревизор юбортирди.
Кутилганидек камомад аниқланди. Омбордаги моллар бухгалтерия ҳисоботлари билан мос келмай, растрат деган айблов варақасини ревизор тўлдираётганида, Гулсина жойида ҳал қилиш учун, минг бир муқомини ишга солди. Ўтмади. Пул таклиф қилиб кўрди, олмагач, нега ревизор тихирлик қилаётганининг сабабини суриштирса ҳам наф чиқмади. У миқ этмай қоғозига қўл қўйдириб, ясатилган столига ҳам қия боқмай кетди.
Боғча мудирининг фиғони чиқди, эртага молия бўлимига топширса, унга иш очилиши турган гап. Тергов, суд бошига ортиқча ғалва. Фақат ғалванинг ўзимас. Уч тийин учун турмага тиқишадиган замонда ўттиз сўмли камомад катта жиноят. Қамаб юборишлари тайин. Ревизор билан ўйнашиб бўлмаса.
Боғчаси батартиб, тарбияловчилар маълумотли. Овқатининг сифати ёмонмас, аввалги ошпази билан етти йилча сан-манга бормай ҳеч бир камчиликсиз бирга ишлашди. Хўжалик ажратган домда сиқилиб турарди. Катта томорқалар берилишини эшитиб, у оиласи билан Мирзачўлга – янги ўзлаштирилаётган ерларга кўчиб кетди. Хўжалик директори эса боғчага, эски ошпази ўрнига ўз қариндошини тиқиштирди. Гуля йўқ дейолмади. Директор янги. Мана оқибат. Арзимаган икки ойда боғча кухнясини талон-торож қилипти. Гўштни жиғилдонига урган, колбаса, пишлоқдан ҳам етишмовчилик. Энди янги ошпаз ҳам, раҳбар сифатида ўзи ҳам баробар жавоб беришади. Бироқ унинг қамалишидан менга нима манфаат? Ўзимни жонимни асрашим керак деб, бошини ушлаганча, Зинганшина ўйга толганди.
Унинг кабинети оройишта. Деворда катталарнинг расмлари. Турмуш тарзини яхшилашга, меҳнатга даъват қилувчи плакатлар осилган. Стол усти саранжом. Атрофида қатор стуллар. Бўлим мудири хонасида бўлак, ортиқча нарсалар йўқ. Тувакда гуллар бор. Катта-кичик туваклар. Олтита. Ҳар доим сув қуйилган, сарғайган ёки қариган барглари кесиларди. Лекин, ҳозир, ойна олдига қўйилган бир СКАЧАТЬ