Название: Икки жаҳон оворалари
Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-83-1
isbn:
– Барибир бу хонимча картага тикилган. Бу ишни бажармасам ё жоним, ё бор молим кетади, Қуддус. Сен кўчада юрган йигитсан. Бир сочи узун устида шунча можаро. Билмасанг билиб ол. Бу хўрак Муртозни дилига ўтириб қопти. Бутунлигича ютаман, кўксимга ўт тушди деган. Яхшиликча бўлмаса, ёмонлик билан ҳам ниятига етади. Бугунми, эртагами фарқи нима. Қўли узун. Сени ҳурматинг бор. Яхшиликча ҳал қил, тушунтир дейишди. Бу аёл ким сенга, ҳеч ким? Уни бизга бер, Қуддус. Бир умр ҳамнишин бўлиб қоламиз. Ҳеч ким сўзимни қайтармаган, Қуддусга айт, деди Муртазо. Яна, ўзинг биласан. Йўқ дема? − деб зорланди Хан.
– Муртозга айт! Уни ҳеч кимга бермайман. У меники.
– Ўзинг етказ! Шу пайтгача нега айтмадинг, бўлмаса. Кеча картага тушган. Ўйин қоидаси эса ҳаммага баробар.
– Унга маъшуқа керакми? Курортда кам эканми?
Шундай деб, Қуддус эшикни ёпди-да, Ханни пастга бўйнидан ушлаб судради. Хонага ҳам, йўлакка ҳам тинчлик чўкди.
Уйқуси бузилган Қалдирғоч яна мудрашга бошлади. У кўча эшикни ёпмаган, шекилли. Қуддус кириб олибди. Унга паноҳ бўлиш учун бўлса керак! Ёнимдалигидан хотиржам эканман-да, боя боримга кўзи тушди, энди нима бўлади? Нима деб ўйладийкин, деган ўйлар бошида ғужғон урар, негадир йигитни ишқ изтиробларига солиб, ўт билан ўйнашгинг келяптими, деган савол миясида кезар, бу сенга нимага керак, ёки кўнглинг қайтадан муҳаббат қийноқлари, азоблари ва асал дамларига зорми деган, шунга яқин хаёллар гирдобида, бетоқат у ёқ-бу ёққа ағанаб тунни ўтказди.
Эртаси шаҳарга Қуддус билан якка ўзи боришдан бош тортди. Гуля ҳам бўлса бошқа гап эди. У бетайин ўзини ўйлагани ўйлаган, дугона ҳам шунақа бўларканми, деб биринчи бор ундан аччиқланди ва жаҳл билан вақтлидан вақтли «лежак»ни бандлаш учун пляжга югурди. Сочиқ, баъзи кийимлар, китоб солинган халтачасини бўш жойлардан бирига қўяркан, ёнидагисини эгаллаган ёшгина жувон бемалол нонуштага бораверинг, мен нарсаларингизга қараб тураман, деди.
– Йўғ-эй, яхшиси сиз ҳам юринг. Кийимларга ҳеч ким тегмайди ва лежакка ҳам эга чиқишмайди. Бугун ўн бешинчи кун шу ердаман, ҳали бирор бунақа воқеани эшитмадим.
Баҳонада танишишди: Лена, Мурманскдан экан. Ошхонада Гуляни ўрнида бирга тамадди қилди. Сочидан қошигача сариқ, кўзи кўк, узун бўйли, табиатан камгап қиз, Қалдирғочга дарров ёқиб қолди.
Сузишга келганда у анча моҳир, денгиз қирғоғидаги поселкада туғилгани, балиқчи оиласида катта бўлгани, кун ора денгизда тирикчилик қилган отасининг кетида ўсгани, ҳозир портда ишлашини тасдиқлагандек, соатлаб сувдан чиқмаслиги мумкин экан.
Шундай дамларда, бошига қамишдан ясалган кенг панама кийиб олган Қалдирғоч қўлига Жек Лондоннинг ҳикоялар тўпламини олиб, келган жойидан давом эттирарди.
Туш вақти бўлди ҳисоб, у ўрнидан жилмай, Ленани кутар, у билан бирга тамаддига борарман деб, атрофга аланглаб қўяркан, кимдир лежагига чўкди.
– Салом, СКАЧАТЬ