Гладиолус. Маматқул Хазратқулов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 21

Название: Гладиолус

Автор: Маматқул Хазратқулов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Райком бюроси тамом бўлганда ёмғир шариллатиб қуярди. Шунданми, район маркази кўчаларида одам сийрак. Аҳён-аҳёнда ўтаётган машиналар кўчанинг ҳалқоб жойларидаги ёмғир сувларини икки тарафга сачратиб кетади.

      Искандар раис бюродан сувга тушган латтадай шалвираб чиқди. У ҳеч қачон бунчалик шаллинг бўлмаган эди. Бутун вужуди зирқираб қақшар, ўзини бир замбил лойдай, балки ундан-да, оғирроқ ҳис қиларди. Хром этикларини кўтаришга гўё мадори етмасди.

      У ҳафсаласизлик билан мармар зиналардан тушди. Йўл четида турган машинасига боргунча уст-боши жиққа ҳўл бўлди. У буни сезмади, хаёлидан ҳар хил фикр кечди: “Нега мундай бўлди? Биринчи нима учун мени бунчалик қаттиқ савалади? Яна бюрода, ҳамманинг олдида-я! Нега?”

      Раис машина эшигини қандай очганини билмади. Ўзини “Волга”нинг орқа ўриндиғига ташлади. Раисни бунақа аҳволда кўрмаган Бўривой ҳайрон қолди.

      – Қаёққа?

      – Гўрга.

      Бўривой раисга ўгирилиб қаради.

      – Нимага ўқраясан? Ҳайдасанг-чи!

      – Назокатхонникигами?

      – Ўчир овозингни! – ўшқирди раис. – Фаросат борми ўзи?!

      – Ахир ҳамиша бюродан кейин…

      – Бўлди, қисқа қил! Уйга ҳайда…

      Машина чироқлари қоронғулик бағрини ханжардек тилиб бормоқда. Раис миқ этмас, гоҳи-гоҳида уф тортиб қўярди. У хаёлини тизгинлаб ололмас, секретарнинг дашномига ўзича сабаб қидирар, аммо бирон-бир жўяли асос тополмай, дили хуфтон бўларди.

      “Йўқ, секретарь бекорга саваламади. Бу ерда бир гап бор. Кимдир ғаламислик қилган, унга олди-қочди гапларни етказган. Чигит экиш кечиккан бўлса менда нима айб? Жўрттага орқага сурганим йўқ-ку! Менам вахлироқ экиб олай, дейман. Осмоннинг таги тешилгандай ёмғир тинмаса, қўлимиздан нима келади?! Табиий шароитни ҳисобга олишмаса… Бунақа масалада Қодир Собирович маладес эди. Тушунарди. Ҳа, энди у киши бошқа одам эди-да. Булар нимани биларди. Деҳқончилик қилиб юриптими. Академик бўлсаям деҳқончиликни билмаса қийин-да. Экиш уч-тўрт кун кечиккан билан, осмон узилиб тушмайди-ку! Ёки экувсиз қоп кетармиди? Барорини берса бас. Олдин-кейин экканга қарамайди. Эрта баҳордаёқ доварага дов солиб, экишни тугалладик, деб рапорт берганларни кўп кўрганмиз. Чигитни қайта-қайта экади, қанча уруғ кетади ортиқча, ўзиникини тамомлаб, қўни-қўшнидан қарз ҳам олади. Қанча меҳнат, оворагарчилик… Ғалвир сувдан кўтарилган паллада эса илдизини қурт еган палакдай шалпайиб, дами ичига тушиб қолади. Қийғир урган беданага ўхшаб бўйнини ичига тортиб, атрофга жавдирайди. Баҳонаси – чигит қайта экилган… Жўжани кузда санайдилар…”

      Раис сигарет тутатди. Сал ҳовуридан тушди.

      – Менга қара, Бўривой. – У машина ўриндиғига ўмганини ташлади. – Бир неча йилдан бери бирга ишлаймиз. Сендан яширадиган сирим йўқ. Айтгин-чи, борди-ю, мен сени кўпчиликнинг ўртасида ноҳақдан-ноҳақ изза қилсам нима қилардинг?

      Бўривой раиснинг аҳволига энди тушунди. “Ҳа, демак бюрода калтак еган. СКАЧАТЬ