Белгиланган куни, белгиланган вақтда Жалил Азизанинг уйига борди. Уйга кириб унинг оғзи очилиб қолди. Жувоннинг ўзи қанчалар озода, ораста ва гўзал бўлса, уйи ҳам шунақа саранжом-сариштали, ҳамма нарса – стол-стуллар, диван-креслолар, деворлардаги суратлар, шкафдаги сувенирлар – барчаси нозик дид билан жойлаштирилган, бирон-бир ортиқча ҳашам йўқ, лекин ҳар қандай одамнинг ақлини шоширадиган даражада шинам, мисоли мўъжаз бир музей каби эди.
Жалилни креслога таклиф этиб, ўзи иккинчи креслога ўтирди. Креслолар ўртасидаги кичик столда писта-бодом, конфет, битта вазада мева қўйилган. Азизанинг эгнида ҳарир халат, жиякли атлас лозим. Мана шуниси Жалилни ҳайратга солди. “Тошкент келинлари ҳам жиякли лозим кияр экан-да”, деб ўйлади. Азиза замонавий хонимларга хос назокат билан сўради:
– Чойми, кофеми?
Жалил ўзини бироз ноқулай сеза бошлади. Муҳит ишлашга эмас, кўпроқ меҳмондорчиликка хос эди.
– Қўйинг, овора бўлманг. Ишни бошлайлик, – деди Жалил.
Азиза ўрнидан турди.
– Аввал биттадан кофе ичайлик, одамни бироз тетиклаштиради. Сиз ҳам, мен ҳам ишхонада чарчаганмиз, – деди-да, ошхона томон йўналди.
Қаҳва ичиш асносида Азиза Жалилни у-бу нарса енг, деб қистади, аммо Жалил тортинди, ийманиб қаҳвани ичди, холос.
– Энди бу ёққа юринг, – деди Азиза ва кичикроқ бир хонага бошлади. – Бу менинг ишхонам.
Бу ерда ёзув столи, айланадиган кресло, пианино турибди, хонанинг бир тараф деворини полдан шифтгача китоб тўла жавон эгаллаган. Столда бир неча қоғоз папкалар, қўлёзмалар, тунчироқ.
Аёл креслога ишора қилди:
– Ўтиринг. Мана таржимангиз. Хўп десангиз, ман русчасига қараб турсам, сиз ўзбекчасини ўқисангиз. Ўзингиз айтгандай оҳангини эшитар эдик.
Хона четидаги стулни Жалилнинг ёнига келтириб қўйди-да, ўзи ўтирди. Азизанинг атири ва гўзал аёлларга хос дилни қитиқловчи бўй Жалилнинг дилига ғулғула солди. Унинг хаёлини мураккаб матнни таржима қилишдан, луғатлардан баъзи сўзларнинг муқобилини қидиришдан кўра бошқа нарсалар банд эта бошлади. У Азизага қаради, Азиза унга.
– Таклифим маъқулми?
Жалил беихтиёр бош ирғади, аммо у бутун вужудини кўзга айлантириб, Азизанинг кўзларига термулди. Қаердадир ўқиган эди: оҳунинг айби кўзларида. “Мана шу кўзларга термулиб ўтириб, таржима деган бир қора ишга қандай қўл урасан!..” Йигит ўрнидан туриб кетганини ўзи ҳам сезмай қолди. Азиза ажабланди:
– Нима бўлди сизга?
– Азиза опа… Мени кечиринг, мен бундай ҳолатда ишлай олмайман.
Азиза ҳам ўрнидан турди.
– Билардим… билардим бир куни шундай бўлишини. Тушунаман… Мани опа деманг, ёшимиз атиги уч ёш фарқ қилади… Истасангиз сан дейишингиз мумкин… Лекин… лекин… – Унинг чиройли кўзларида ёш йилтиради. – Мани кечиринг, Жалил, узр, ўзимни тиёлмадим… Ўзи кейинги пайтда кўнглим сал бўшашиб қолган. Сал нарсага йиғлаб юбораман. Узр, мандан СКАЧАТЬ