Гладиолус. Маматқул Хазратқулов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Гладиолус - Маматқул Хазратқулов страница 23

Название: Гладиолус

Автор: Маматқул Хазратқулов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ тушаётгандек туюлди. “Падарингга лаънат. Келиб-келиб шу ерда қолдирасанми?!” Раис жаҳл билан тишларини ғижирлатди. Ҳайдовчиси ҳозир олдида бўлса бўридай ғажиб ташларди. “Ҳеҳ, тавба, камбағалнинг орқа томири таранг бўлади, деб бекорга айтишмасакан-да. Сенга ким қўйипти дўнгмўйинликни. Ундан кўра, ака деб қўлтиғимга кирмайсанми аҳмоқ. Бу туришингда гўр бўлармидинг. Ҳаммагаям шунақа хўққилик қилсанг, йиғиштир тахта-ўқловингни деб орқангга тепадики… Сенинг ҳалоллигингу, ор-номусинг – ҳаммаси бир пул… Ҳали кўзи очилмаган кучукваччасан. Эҳ, гўдак! Осмонда юрганга ўхшайсан. Шошмай тур, ўзим тушириб қўяман ерга. Шунда очилади ўша кўр кўзларинг…”

      Ёмғир тобора авжига чиқар, йўллар, ариқлар бўтана сувга тўлиб оқарди. Раис дам-бадам Бургутқояга қараб қўйди. Ёмонжар томондан ниманингдир увиллаётгани эшитилди. Раиснинг эти увушиб, баданига чумоли ўрмалагандай туюлди. Бу қўрқувданми, совуқданми – англолмади. Бир мишиқи шу қора ёмғирли тунда нотавон қилиб кетгани алам қилди унга. Бўривойнинг орқасидан югурмоқчи, унга етиб олиб роса калтакламоқчи бўлди. “Адабини бериб қўймасам… Тўхта, Искандар! Нималар деяпсан? Урасан. Кимни? Ўғлинг қатори бола билан ёқалашиб ўтирасанми? Йўқ, у безбет ҳеч нарсадан қайтмайди. Ўлар ҳўкиз болтадан тоймас, қайтариб солса борми… Нима деган одам бўласан? Биров эшитса гап-сўз кўпайиб кетади. Унга-ку, барибир. Қайтанга Искандар раисни урдим, деб мақтанади”.

      Раис шуларни хаёл қилди. Ўрнидан қўзғалишга, машина эшигини очишга қуввати етмас, аниқроғи ботинолмасди. Плашини елкасига ташлаганча қунишиб ўтирар, фараларнинг хира тортиб бораётган ёруғида чор атрофга олазарак термиларди. Бургутқоянинг учгинасида момақалдироқ жуда қаттиқ гумбурлади. Осмоннинг бир парчаси узилиб тушгандай бўлди.

      Чақмоқ, момақалдироқ, кучли ёмғир Искандар раис юрагида ғулғулани оширар, у ғужанак бўлиб қолганди. Раис энди ҳеч нарсани ўйламас, ўйлай олмас эди…

      Машина чироқлари батамом ўчди. Ёмғир челаклаб қуяр, яқин атрофда йилт этган учқун кўринмасди…

1977 йил

      ҲАЛОВАТ

      Туман ҳокими Комил Қаюмов уйқудан бироз ланжроқ уйғонди. Соатга қаради: тўрт бўпти. У ҳали-ҳамон кеча оқшом вилоят ҳокими ўтказган селектор йиғилиши таъсирида эди. Ҳоким жуда куйиниб гапирди. Ҳеч кимни, ёшидан, тажрибаси ва лавозимидан қатъий назар, аямади. Талаб барчага бир хил – натижа керак. Аравани қуруқ олиб қочмоқчи бўлган бир-икки раҳбарни қаттиқ койиди. Шундан кейин йиғилиш руҳи ҳам ўзгарди – бироз асабий тус олди.

      Вилоят ҳокими бу лавозимга келганига икки йил бўлди. Дастлаб уни кўрганлар ёш йигит экан, шундай катта вилоятни қандай эплайди, деб бироз шубҳа билан қарашди. Аммо орадан ярим йил ўтар-ўтмас унинг бошқарув маҳоратига, салоҳиятига, муомала маданиятига барча бирдай тан берди. Одамлар вилоят ҳокими билан учрашувни интиқиб кутадиган бўлишди. Чунки ҳоким ҳар бир соҳа вакили билан уларнинг ўз тилида гаплашади: деҳқон билан суҳбатлашса, одамлар унинг асли касби қишлоқ хўжалиги соҳаси бўлса керак, дейди. Ўқитувчилар билан суҳбатда СКАЧАТЬ