Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 33

Название: Ибройим Юсупов

Автор: Шарап Уснатдинов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5672-1-4

isbn:

СКАЧАТЬ шу урушдан қайтган қаҳрамон,

      Бир дўстимни кўрдим икки оёқсиз.

      Кетиб бораётганда тратуардан

      Уни туртиб кетди бир маст, уятсиз.

      У кетди қайрилмай ўз йўли билан,

      Дўстим тол тубига йиқилиб қолди.

      Шоирнинг ўқ теккан ўнг қўлим билан

      Югуриб бордим-да, кўтариб олдим, –

      деган ўкинчларини эшитиб, дардларини енгиллатишга келишмоқда.

      Ўша кунги ўтириш узоқ чўзилди. Шоирлар йиғилган жойда дастлаб адабиётнинг “миннатли” бир вакили ўтдан олиниб, сувга ташланади. Гап қизий борган сари ундайларнинг сафи кўпая бошлайди. Сўнг бирови: “Мен бундайларга мана бундай сатрлар билан жавоб берганман”, – дейди-да, шеър ўқий бошлайди. Ана энди гапнинг янги босқичи бошланади. Кундалик воқеалар унут бўлади. Шеър ўқиш авж олади. Бош тобора қизиб, бир-бирини тингламай, икков-учов бирйўла шеър ўқий бошлайди. Шу жойга келганда ўтиришни эплаб якунлайсан, ё бўлмаса эсингни билмай даврани ҳам, ақлу ҳушингни ҳам тарк этасан…

      Тажетдин улардан тўрт-беш ёш катта, ҳали шеърлар тўплами чиқмагани билан ўзини тажрибалироқ санаб, ора-орада ёши катталигини эслатиб, тартибга чақириб қўяди. Булар ҳам қулоқ солгандай бўлиб, гоҳо: “Оға, гапингиз тўғри”, дегани билан ўзларини тенгдош сезарди. Шоқолларнинг: “Қани, бир улушиб олайлик, овулдаги кўппакларнинг тинчи бузилсин”, деганларидай улар ҳам бир яйрашди.

      Орадан бир кун ўтиб, яна учрашиб қолишди.

      – Кечаги ўтириш ўтириш бўлмади, – деди Тажетдин, – ёш, ёш дегани билан бўғини қотиб кетган, қорақалпоқнинг ягона институтини манаман, деган муаллимисиз. Миянгизни адабиёт билан шеър еб кетганми дейман, билмайман, шунча вақт ўтирсак ҳам, аёл зотидан асло сўз очмадингиз.

      Бабош, Тажетдиннинг бир кўзи қисилиб, мийиқ тортганда юзидаги кулдиргичи ўйилиб, хотин-қиз ўтса сузилиб қарамай туролмайдиган кўзларига қаради. Ўзи ҳам ўша “халқ”нинг назаридан четда қолмайдиган кўркам йигит. Ҳаттоки, уруш азоби ҳақидаги шеърларидан ҳам: “Ўчоқда ўт қолди лов-лов ёнмаган, Қучоқда дард қолди меҳри қонмаган”, деган ажойиб сатрларни топадиган шоир.

      – Бу ерга шу камчиликни тўлдиргани келдингми?

      Бабошнинг бу ҳазилида жон бордай туюлди. “Бу бекорга юрмайди”, деб қўйди ичидан. Тўғрисини айтганда, кафеда гапни кўпайтирган ҳам шу Тажетдиннинг ўзи.

      – Сен тунов куни Давқораевнинг “Бердақ шоир” китоби бўйича ўтказилган йиғилишда катта қаҳрамонлик кўрсатдинг, – деди Ибройимга. – Бердақнинг “Аҳмоқ подшо” достонини роман, деб атадинг. Унинг яратилган вақти чамаси 1875–1880 йилларга тўғри келади, дединг. Ўша йиллари Чор Россияси бутун Ўзбекистонни, Хоразм воҳасини қорақалпоқлар билан қўшиб, босиб олган эди. Асарда Россиянинг мустамлакачилик сиёсатининг оқибати ифодаланган, деб қўрқмасдан айтдинг…

      Адабиётнинг тараннуми ана ўшандан бошланган эди. Ёш шоир Ибройим Юсупов ўша мажлисда сўзга чиқди, ғамхўр ва меҳрибон устози Нажим Давқораевнинг илмий тадқиқотини баҳолаб, СКАЧАТЬ