Название: Ибройим Юсупов
Автор: Шарап Уснатдинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-5672-1-4
isbn:
Тажен ўз овулида донгдор бригадир, бўлим бошлиғи, ҳосилот лавозимларида ишлаб, эл ичида обрў топди. Фарзандлар ўстириб тарбиялади. Келжакдаги нияти ўғли Ўрозбойни катта шаҳарларда ўқитиб, Матекенинг болалари билан таништириш, ўзи эришмаган нарсаларга боласини эриштиришни мақсад қилиб юрибди. Бироқ бугун бу уйга келиши сабаби бошқа нарса, умуман олганда, тинчлик. У бировдан таъма қилиб, юзига солавермайдиган орли одам…
Ўша куни Матеке оқсоқол уйига ҳар кунгидан эртароқ келди. Эртароқ деганимизда ҳам, кун ботиб, қош қорайган эди. Катта раҳбарларнинг иши тунга томон авж оладиган замон. У кўпинча тун ярмида келиб, болалари донг қотиб ухлаётган пайт совиб қолган кечки овқатни иситиб, бир пиёла чойини апил-тапил ича сола, уйқуга кетади.
Нукусда бўлган кунлари шундай. Умуман айтганда, эрта баҳордан бошлаб, то янги йилга қадар умри далада ўтади. Баҳорда сув тошиб, қирғоқ бўйларидаги катта-катта ерларнинг ўпирилиши – дегиш бошланади. Катта каналлар билан дарё бўйидаги ерларни сув юта бошлаганида халқнинг кучи етмай қолади. Ернинг сувга тушиб кетишини тўхтатиб қолиш учун машиналар, тракторлар, қамиш бўйралар, мол фермаларида йиғилган пичан ғарамлари, юлғунлар, қоратолнинг ходаларига ўхшаган кўп нарса керак бўлади. Бу нарсаларни ўпирилиш бошланган соҳилларга келтириш, сув балосига тўғон қўйиш учун халқни сафарбар этиш зарур. “Мана шундай оғир йилларда Матеке Жуманазаров етиб келиб, дегишни тўхтатишга чиққан одамларга бошчилик қилар эди. Кегайлидаги Давуткўлда яшайдиган Далжон деган шоир йигит бу кишининг хизматларига бағишлаб:
Матеке дегиш жиловдори,
Ёнида минглаб мард навкари,
Шу киши келгандан бери –
Кўп офатдан қутулдик биз, –
деб ёзган шеъри бутун Қорақалпоғистонга тарқалган. Баҳор келишидан бошлабоқ Матеке оға оқ пашшахонасини отига ориб, Шўртанбойнинг соҳилидан топилар эди. Оқсоқол йил ўн икки ойда алмашиб келадиган беш мавсум, яъни: сув тошқини, канал қазиш, экин экиш, баҳорги ўтоқ, кузги терим давомида доимо халқ билан бирга бўлар эди. Матеке оға бу ишларнинг биронтасини бир-биридан кам ҳисобламаган”10.
Бугун ишдан эртароқ қайтганидан мақсади кўп вақтдан СКАЧАТЬ
10
Камол Мамбетов. “Матеке Жуманазаров”. – “Қорақалпоғистон” нашриёти, 1996. – Б. 22.