Название: Ибройим Юсупов
Автор: Шарап Уснатдинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-5672-1-4
isbn:
Энг қўрққани – охирида сўзга чиқиши кераклиги. Мақтаганларга нима дейди, танқид қилганга қандай жавоб қайтаради? “Қўлимдан келгани шу”, дейиш умуман тўғри келмайди. Қўлидан келгани ёмон эмас, ҳеч кимникидан кам эмас, адабиётга озгина бўлса ҳам янги нафас, янги ташбеҳлар, янги образ, сюжетли композиция, лиризм олиб кирганини, ҳаёт ҳақиқатини бадиий ҳақиқатга айлантиришда эришган ютуқларини билади. Жўлмирза Оймирзаев, Наврўз Жапақов, Хўжабек Сейтов ва бошқа шоирларнинг уруш йилларида, ундан кейинги даврда достонларини ҳам ўқиган. Кейинги пайтларда баллада жанрига эътибор бошланди. Бу бадиий ижодга шаклий ўзгачаликлар кириб келаётганини кўрсатар эди, лекин бу жанрнинг ҳозирги ҳаёт ҳақиқатини ифодалаш талабига жавоб бера олмаслигини, ривожланган адабиётларда эски даврда кенг тарқалган баллада жанри кўпинча, ўтмиш воқеаларини акс эттиришга ярайдиган шакл эканини ҳамма ерда айтиб, фикр билдирмоқда. Юрак ёлқинисиз, ҳароратсиз, сунъий қофиябозлик билан битилган сатрлар ҳаётнинг қанча қизиқ ҳодисалари ҳақида ҳикоя қилмасин, барибир ўқувчилар юрагига йўл топа олмаслиги ҳақида гапириб юрибди. Ўша сўзларини, бошқаларнинг олдига қўйган талабларини ўзининг достонида қандай бажарган экан? Мана шундай қиёслашлар билан баҳоловчилар топилишини, уларнинг нима дейишларини эшитиш, муҳокамадан асосан, кутгани мана шулар.
Йиғилиш якунида ўзига сўз берилишидан қаттиқ қўрқди. Ҳаммангизга раҳмат, деб кетавергани яхши-ку-я, йўқ, сизлар достонга етарли баҳо бермадингиз, достон ҳақида кўпроқ ўқиб, билиб олишингиз керак экан, достон ёзиш мана бундай бўлади, деб ўчакишиб кетса нима бўлади? У шундан қўрққан бўлса керак. Йиғилишнинг охирида чўнтагидан “Казбек”ини олиб, аста сирғалиб чиқиб кетди. Буни биров билди, биров билмади. Шу кетишида ташқарига чиққанини, ундан кейин қаёққа қараб кетганини ўзи ҳам сезмади. Папиросини тутатиб, атрофда нима бўлаётганига эътибор бермай, хаёлга ғарқ бўлиб кетиб бораётир. Анча юрди. Рўпарасидан бир скамейка чиқди. Шунга ўтириб, яна сигарет тутатди. Йиғилишнинг хаёлидаги ғала-ғовури босилгандай бўлди. Қайтадан йиғилиш президиумини кўрди, ўзига маъқул бўлган сўзларни эслади, қаттиқ-қаттиқ чиққан товушлар, айтилган камчиликларни “қайтадан тинглади”, уларга жавоб излади, мияси арининг уясидай ғувуллай бошлади. Шу орада “Қайга кетиб қолдинг, эсинг оғиб қолдими, омонмисан?” деган товуш эшитилди. Кўз ўнгида дўсти Эломон пайдо бўлди.
Унинг товушини эшитиб “уйғонган” вақтда: “Ҳали ёш бўлишига қарамасдан бундай достонни ёзиши қорақалпоқ адабиёти учун катта ютуқ бўлди” қабилидаги сўзларни эслаб, вужуди титрай бошлаган эди. “Нуқул жон ҳалқумга келганда пайдо бўладиган” дўсти ширин хаёлларининг “қалдирғочини учириб” юборди. “Сенинг қилиғинг доимо мана шундай беўхшов, айни шу СКАЧАТЬ