Название: Ибройим Юсупов
Автор: Шарап Уснатдинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-5672-1-4
isbn:
У ўзига-ўзи муаллимлик қилиб, шундай фикр юритадиган, ўзига-ўзи масъулият юклаб, тинмай изланиши зарур эканини уқдирадиган, шунга талпинишга ўзига шарт қўядиган лаҳзалари кўп бўларди. Қандайдир бир ойдин манзилга йўл излайди, шунга чиқиб оламан, деб ўзини ўзи ишонтиради.
4
Кўп ўтмай институт билан хайрлашади. Ҳаётнинг янги, ҳали кўз олдига аниқ келтира олмаган, эзгу ниятларга чулғанган қисми бошланади. Олий маълумот эгаллагани ҳақида диплом олади. Ўзининг ўйлашича, икки варақ қаттиқ қоғоздан иборат бу ҳужжат бундан буён қаерда бўлса ҳам уни ҳимоя қилиб турадиган қалқондай, қисматига босилган тамғадай туюлади унга. Уч қисмдан иборат “Институт эсдаликлари” тайин. “Шоирсан-ку, ғойиб бўлиб кетаверасанми?” деб ҳеч ким безор қилавермайди. Бироқ уни тўлғантириб юрган нарса бу эмас. “Тўлғантириб деганим тўғри бўлмас, тўлғоқ битди, достонга нуқта қўйилди”, деб ўйлагани билан унинг муҳокамаси қандай ўтади, халқ қандай қабул қилади, бу кунларга етиш ҳам осон эмас эди…
Эй мўътабар муаллимим, устозим,
Болалик умримнинг бўлдинг боғбони,
Қўлимдан етаклаб мактаб боғига,
Ҳаётимга бердинг ширин мевани.
Бир ҳарфни ўргатган кишига қирқ йил
Хизмат қилганинг ҳам бўлар экан оз.
Сиз учун, кўнглимдан шеърларим сархил,
Сизга эҳтиромим, қадрдон устоз!
Йигит сўзим бўлсин,
Қўлни берингиз!
Ваъда бериб, белни боғлайман маҳкам,
Халқ учун ишлайман, синаб кўрингиз,
Жонимдан чиққунча токи сўнгги дам.
У йигитлик сўзининг устидан чиқди, воқеалари мураккаб, қаҳрамонлари типик ушбу достонни институтнинг битириш имтиҳони олдидан, Республика ташкил этилганининг чорак асрлик айёми арафасида ёзиб якунламоқда эди.
Шеър ёзиш – худди нафас олишдай, овқатланиш ёки ухлашдай одатга айланган. Сабаби, ўтирганда ҳам, кўл бўйида сайр этиб юрганда ҳам, тенгдошлар йиғилган давраларда ҳам шеър ёзишга сабаб топилади, хаёлга толиб, қоғоз-қаламга интилади, бировларнинг ҳаяжонли туйғулари ҳам кўнглига таъсир қилади. “Шоирсан-ку, бир нарса ёзиб бер”, дегандан қочиб қутула олмайсан. Тўйларда тилакларингни шеър билан изҳор этишга кўнглинг чопиб туради. Кутилмаган ҳолатларда юрагинг тубидан бир булоқ кўз очади… Кейинги ҳаракатлар ўзгача тус олади. Кўнглида тўлқинми, орзиқишми, аллақандай ғалати сеҳрли куч ихтиёрингни олади. Кўз ўнгингда дунё гўзаллашиб, осмон аста-секин кенгайиб, янада юксалиб бораётгандай бўлади. Бир илоҳий куч сени тебратади, хаёлингга ҳам келмаган фикрлар шуурингда уйғонади, қаторлашиб қофиялар келаверади. Дунёни унутасан, сен учун вақт ва макон тушунчалари йўқолади, хаёлингга келган ўйлар қистайди. Ёзиб улгурмай қоламанми, деб энтика СКАЧАТЬ