Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 8

Название: Ибройим Юсупов

Автор: Шарап Уснатдинов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5672-1-4

isbn:

СКАЧАТЬ бошланди. Энди аввалгидай айтилган гапни ҳамма бир қулоқ бўлиб тинглаш йўқолди. Давқораевнинг олдидаги “Казбек”нинг ҳозиргина иккинчи қутиси ҳам тугади. Овқатлар еб бўлинди. Бироқ даврада ўтирганлар тарқалишни хаёлига ҳам келтирган эмас.

      – Мана бу Ибройимнинг уйи узоқроқ, ёшлар кетиш учун рухсат сўрамоқда, – дея Айтжон оғаси Давқораевга қараб энгашди.

      – Ибройим, сен қаерда турасан?

      У илгари кўҳна шаҳарда, ҳозир эса янги шаҳардаги энг чекка кўчалардан бирида ижарада яшаётганини тушунтирди.

      – Хўжалигингда кимлар бор?

      – Онам, катта акам, янгам ва уларнинг иккита боласи бор.

      – Вой-бўй, иним-эй, – деди Давқораев, – сен ижарангни қўй. – У шундай деди-да, кийимилгичда турган пальтосининг чўнтагидан бир калит чиқарди.

      – Ма, мана бу Пушкин кўчасидаги ёзувчиларга берилган тўрт хонали уйнинг калити. Эртага эрталабдан кўчиб ўт…

      2

      Қиш. Эрта тонг. Ёзда бу пайт одамлар уйда ўтирмасди. Ҳозир ташқарига чиққан одам рўпарасидаги иморатни зўрға кўради. Кун бўйи овулда дон-дун чўқилаб, тунда шаҳарнинг теракларида қўноқ бўлган қарғалар секин қар-қарр дея бир-бирини уйғотиб, яқин шохларда учиб-қўниб чарх урмоқда. Кўп ўтмай тўп-тўп бўлиб пастлаб, ёйилиб учиб, шимолга қараб йўл тортади. Ҳадемай хўрозларнинг чақириши бир-бирига уланиб кетади. Чумчуқларнинг чуғурлаши ҳам эшитила бошлайди. Озгина кутсанг, эчки-улоқлар ҳам маъраб, бузоқлар мўлаб, ҳар ер-ҳар ердан итларнинг вовуллаган товушлари “тонг симфонияси”га аралашиб кетади. Нукус пойтахт шаҳар бўлгани билан, унда яшайдиган аҳолининг кўпчилиги овуллардан кўчиб келганлар. Айниқса, чекка-чекка кўчаларга чиқиб, қулоқ тутган одамга овулдаги жониворлару одамларнинг бўзлашию, бақир-чақир товушлари эргашиб келгандай туюлади.

      Мана, куннинг қизил шафағи ҳам найза учларини кўрсата бошлади.

      Хонбиби элти бомдод намозини аллақачон ўқиб бўлса-да ҳамон жойнамоз устида ўтирарди. Унинг бундай аҳволга тушганига анча бўлди. Пичирлаб дуо ўқийди, қўлларини фотиҳага кўтаради, бир эмас, икки эмас, қайта-қайта такрорлайди. Уйнинг ичкариси жимжит, ҳали ҳеч ким уйғонган эмас. У келиним Тиллахон уйғона қолсин, нонушта тайёрлай қолсин, деб қўл қовуштириб ўтирмайди. Маденнинг одати икки куннинг бирида жуда кеч келади ёки тонг саҳарда тебраниб келибоқ, ўринга йиқилади. Кейинги пайтда ёр-дўстларни уйига чақириб, ярим кечаси тарқалишадиган одат чиқарди. Хотини авваллари кутиб ўтирмай жавраб-жавраб ухлайверарди. Энди уларга қўшилиб ўтираверадиган бўлди. “Шўрим қуриб, буни ҳам қўшиб олмасайди, деган гумони ҳам йўқ эмас… Қўшилиб олса, қўшилиб олгандир-да, уялмай чошгоҳга қадар уйғонмайди-ку”.

      Бу элтининг яқиндан буён кўнглидан кечаётган ўйлари. Ҳозир эса яқин кунлардаги нияти бўйича намоздан кейин Нажим Давқораев инисини дуо қилиб, Яратган эгам мартабасини баланд қилсин, бола-чақасининг роҳатини кўрсин, охун оғасининг руҳини шод этиб, бизларга қилган ғамхўрликлари Аллоҳдан қайтсин. Ўзи ҳам катта уламоларнинг авлодидан экан, Худойим ота-бобосининг арвоҳларини шод этиб, ўзининг бахтини бутун қилсин, дея СКАЧАТЬ