Название: Ишққа оид 40 қоида
Автор: Элиф Шафак
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5672-0-7
isbn:
Бировни ўлдирсанг, у одамдан нимадир ўзингга ўтади – унинг охирги нафаси, охирги қилган ҳаракати.
Мен буни қурбон бўлган одамнинг «тавқи лаънати» дейман. Ўша «нарса» сенга ёпишиб олади, терингнинг остига, юрагингга киради ва ичингда яшайди. Мени кўчада кўраётган одамлар бу ҳақида билишмайди ва лекин мен ўзим ўлдирган барча одамлардан нималарнидир ўз ичимда сақлаб юраман. Уларни мен худди кўринмас маржон каби бўйнимга осиб юраман, уларнинг менинг вужудимга оғир тегинишларини ҳис этиб тураман. Гарчи ёқимсиз эса-да, мен бу юк билан яшашга ўрганиб қолганман ва буни ўз ишимнинг бир қисми деб ҳисоблайман. Кобил Ҳобилни ўлдирганидан буён ҳар битта қотилда унинг ўлдирган одами нафас олади. Мен учун бу янгилик эмас. Мен бундан ҳатто хафа бўлмайман. Хафа бўлмай қолганман. Лекин нега мен бу охирги қатлдан кейин сира ўзимга кела олмаяпман?
Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлди, аввалбошдан ҳаммаси нотўғри кетди. Масалан, мен бу ишни қандай олган эдим? Ёки, тўғрироғи, бу иш мени қандай топган эди? 1248 йил эрта баҳорида мен Коньядаги ишратхонанинг эгаси бўлган, жаҳлдор эркакшода аёлнинг хизматида эдим. Фоҳишаларни итоатда сақлаш ва ўзини тўғри тутишни истамайдиган ташриф буюрувчиларни тийиб қўйиш менинг хизмат вазифамга кирар эди.
Ўша кунни худди кечагина бўлгандай эслайман.
Менга Худони излаш истагида ишратхонадан қочиб кетган фоҳишани топиб келиш буюрилган эди. Бу каби жононалар менинг юрагимни кўп марта вайрон қилишган, шунинг учун жаҳлим чиқиб, уни тутиб олиб, юзини биронта эркак ҳатто қарагиси келмайдиган қилиб, дабдаласини чиқармоқчи бўлиб турган эдим. Бу аҳмоқ хотинни энди қўлга киритай деб турганимда бирдан уйим остонасида сирли хат пайдо бўлди. Саводсиз бўлганим учун уни мадрасада ўқийдиган талабага олиб бориб, унга пул бериб ўқитдим.
Хат муаллифи яширин (аноним) эди, «Бир нечта чин эътиқод эгалари» деган имзо қўйилган эди.
«Бизга сенинг қаердан келганинг ва аввал нима билан шуғулланганинг ишончли манбадан маълум. Сен Қотиллар жамоасининг аъзоси бўлгансан! (Қотиллар ёки Ассасианлар жамоаси (1096–1252) – салибчиларни ўлдириш учун диний ва сиёсий арбоб Ҳасан Ибн Саббоҳ томонидан тузилган фанатик-мусулмонлар жамоаси).
Бизга шунингдек, Ҳасан Ибн Саббоҳнинг ўлимидан кейин ва жамоангиз раҳбарлари турмага қамалганидан кейин жамоанинг мавқеи ўзгаргани ҳам маълум. Сен Коньяга жазодан қочиб келгансан, шундан буён яшириниб юрибсан». Ва хатдан уларга бир иш юзасидан менинг хизматим шошилинч керак бўлиб қолганини билдим. Шунингдек, менга бу иш учун катта ҳақ тўланиши ваъда қилинган ва агар мен рози бўлсам, қоронғу тушганда шаҳардаги маълум қовоқхонага боришим кераклиги айтилган эди. У ерга киргач, мен деразага энг яқин стол ёнига, эшикка орқа ўгириб, фақат полни кўриш мумкин бўлган СКАЧАТЬ