Название: Ишққа оид 40 қоида
Автор: Элиф Шафак
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5672-0-7
isbn:
Бир дақиқадан кейин хизматчилар иккала пиёнистани ўрнидан турғазишди, улардан бирининг бармоқлари синган, иккинчисининг эса бурни синган эди; ер ҳам, иккаласининг усти-боши ҳам роса қонга беланган эди. Меҳмонхонанинг бу катта хонасига қўрқинчли жимлик чўкди. Шу тариқа ижарачиларга қўрқинч ҳиссини сингдирганидан ғурурланган хўжайин менга кўз қирини ташлади. У яна гапира бошлаганида бу гаплар бутун меҳмонхонадагилар учун ҳам мўлжаллаб айтилаётгандай эди ва овозида ғурур жаранглар эди:
– Агар билсанг, дарвиш, менда ҳар доим бундай бўлмайди. Мен муштлашишни хуш кўрмайман, лекин гоҳо шундай қилишга тўғри келади. Худо ўзининг оддий бандаларини унутган чоғда адолатни ўз қўлларимиз билан ҳимоя қилишимиз ҳам керак бўлади. Сен қачон У билан гаплашсанг, Унга шуни шама қилгин: агар У ўзининг қўйдай ювош бандаларини ҳимоясиз қолдирса, улар ҳам кимдир келиб, сўйиб кетишларини кутиб ўтирмас эканлар, деб айт. Улар ўзлари бўрига айланар эканлар дегин.
Мен елкаларимни қисдим-да эшик томонга йўналдим.
– Сен хато қилаяпсан, – дедим унга.
– Нимаси хато бунинг? Қўй бўлиб, энди бўрига айланганимми?
– Йўқ, гап бунда эмас. Сен чиндан ҳам бўрига айлангансан. Лекин қилаётган ишингни адолат деб атаб хато қилаяпсан.
– Шошма, мен ҳали сен билан гаплашиб бўлмадим! – бақирди у ортимдан.
Сен мендан қарздорсан. Овқатинг ва ётар жойинг ҳақи учун тушларим таъбирини айтиб беришни ваъда қилган эдинг.
– Мен бундан ортиқроғини қиламан, – таклиф қилдим мен.
– Кафтингга қараб туриб, билганларимни айтиб бераман.
Мен ортга ўгирилдим ва меҳмонхона эгасининг чақнаб турган кўзларига тик қараганча, у томонга тикка юриб келдим.
У ишонқирамай, беихтиёр ўзини четга олди. Шунга қарамасдан ўнг қўлидан тутдим ва кафтини тепага қаратиб очдим, у мени итариб ташламади. Кафтидаги – чуқур, нотекис, тақвосиз ҳаётдан дарак берувчи чизиқларни ўргана бошладим. Секин-аста унинг аурасидаги зангга яқин жигаррангни ва деярли кулрангга яқин оч ҳаворангларни илғай бошладим. Унинг руҳий қуввати анча камайган ва заифлашиб қолган, ташқи дунё билан курашишга бошқа кучи етмай қолаётгандай эди. Бу одам ўз ички дунёсида мисоли қуриб қолган ўсимлик каби нотирик эди.
Ички дунёсини бой бергач, у жисмоний кучини икки баробар оширган, бундан кўп фойдалана бошлаган эди.
Шу тобда менинг юрагим тез-тез ура бошлади, чунки ниманидир кўра бошлаган эдим. Манзара тобора ойдинлаша борар эди.
Қизғиш-қўнғир сочли ва ялангоёқларининг териси остига нақш (татуировка) чизилган, елкасига гулдор шол рўмол ташлаб олган ёш аёл.
– Сен севгилингдан жудо бўлгансан, – дедим мен ва унинг чап қўлини олдим.
Кўкраклари сутга тўлган, қорни эса шундай тарангки, яна бироз катталашса – ёрилиб кетгудай. У ёнаётган кулба ичида бўлган. Атрофда кумуш югуртирилган эгарлар билан эгарланган отларни СКАЧАТЬ