Название: Ишққа оид 40 қоида
Автор: Элиф Шафак
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5672-0-7
isbn:
– Ойи, мен уни севаман. Сиз буни бироз бўлса ҳам тушунасизми? Сиз «севги» сўзи нимани билдиришини эсингиздан чиқариб қўймаганмисиз? Скоттни кўрган заҳотим, юрагим тез уриб кетади. Мен усиз яшай олмайман.
Элла қизининг туйғулари устидан кулишни истамаса-да, беихтиёр кинояли товуш билан «ҳмм» деб юборди. Ўзига тушунарли бўлмаган аллақандай сабабларга кўра у қаттиқ асабийлашарди. У Жанет билан авваллари ҳам кўп марта жанжаллашиб туришарди, лекин бугун Элла одатдагидан анча жиддий, шу пайтгача ўзи учун нотаниш алланима билан тўқнаш келиб қолганини туйди.
– Ойи, сиз қачон бўлмасин севгини бошдан кечирганмисиз? – сўради Жанет, унинг гапириш оҳангида
камситувчи ишора аниқ жаранглаб турарди.
– Бас қил! Осмонларда учиб юрганинг етарлидир, ерга туш энди. Сен ҳаддан зиёд…
– Элла керакли сўз ахтарган каби деразага қаради.
– Сен ҳаддан зиёд романтиксан, – деди ниҳоят тўғри сўзни топиб.
– Бунинг нимаси ёмон экан? – хафа бўлиб сўради Жанет.
«Чиндан ҳам, романтик бўлишнинг нимаси ёмон? – хаёлан қизининг гапини маъқуллади Элла. – Бу нима учун бирдан менинг ғашимни келтириб қолди?» Ўз хаёлларида пайдо бўлган саволларга жавоб беришга ожиз қолган Элла ҳамон бўш келмасдан ўз гапида турарди.
– Азизам, қулоқ сол, сен қайси асрда яшаётганингни биласанми? Сен ҳозирги аёллар ўзлари севган эркакка турмушга чиқмаслигини бу ёшгина бошчангга қуйиб олгин. Турмуш қуриш вақти-соати келганида улар яхши ота бўладиган ва ҳаётда ишончли жуфт бўла оладиган эркакларни танлайдилар. Севги ёқимли туйғу, лекин у келади ва кетади ҳам.
Шу гапни айтиб бўлгач, Элла эрига ўгирилди. Эри худди сув ичида ҳаракатланаётгандай секинлик билан бармоқларини ўзаро чирмаштирди ва худди биринчи марта кўраётган каби хотинига қараб қолди.
– Сиз нима учун бундай деяётганингизни мен тушунаман, – деди Жанет.
– Сизни менинг бахтимга ва ёшлигимга рашкингиз келяпти. Сиз мени бир бебахт уй бекасига айлантиришни хоҳлайсиз. Ойи, сиз мени ўзингизга ўхшашимни истайсиз.
Элла қорни остида ғалати оғриқ турганини ҳис этди. Наҳотки у бахтсиз уй бекаси бўлса? Никоҳ қопқонига тушиб қолган ўрта ёшли бир онахонманми?
Наҳотки фарзандлари уни шундай қабул қилаётирлар?
Эри ҳамми? Дўстлар, қўни-қўшнилар-чи? У туйқусдан ҳамма унга яширинча ачинаётганини ҳис этди ва бу
ҳиссиёт шунчалар кескин эдики, Элланинг ҳатто нафаси қайтиб кетаёзди.
– Сен ойингдан кечирим сўрашинг керак, – деди
Дэвид хўмрайганча қизи томонга ўгирилиб қараб.
– Майли. Кечирим сўрашнинг кераги йўқ, – деди
Элла ғамгинлик билан.
Жанет онасига зимдан масхараомуз нигоҳ ташлади, стулини ортга сурди, салфеткани столга отди ва ошхонадан СКАЧАТЬ