Название: СИЁСАТШУНОСЛИК
Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-27-052-7
isbn:
Сиёсат – ахлоқнинг давлат ва жамиятга дахлдор қисми бўлиб, ҳукуматнинг шахс олдидаги ахлоқий-маънавий мажбуриятларини ўз ичига қамраб олади.
Сиёсат – сиёсий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси ва сиёсий амалиётдир.
Сиёсат – бир-бири билан рақобатдаги манфаатлар гуруҳлари ўртасидаги мусобақадир.
Сиёсат – нодавлат ташкилотларнинг ҳукумат устидан назоратни кенгайтириш мақсадидаги хатти-ҳаракатларидир.
Сиёсат – жамиятни бошқариш билан боғлиқ фаолиятдир.
Сиёсат – алоҳида шахснинг сиёсий тамойиллари, маслаклари, мулоҳазалари ёки майллари мажмуасидир.
Сиёсат – жамиятдаги инсонлараро ўзаро таъсир қилиш ва низоли муносабатлар йиғиндисидир.
Сиёсат – етакчилар ва уларга эргашувчилар ўртасидаги муносабатдир.
Ўзларининг сиёсий ҳокимият воситасида қондирадиган манфаатларини англаб етиш учун қобилияти бўлмаган кишилик бирликлари ўз хусусий элиталарининг мутеларига ёки бошқа сиёсий субъектлар манфаатларини қондириш воситасига айланади ва уларнинг устомонлиги қурбони бўлади. Собиқ иттифоқ даврида ишчилар синфи ана шундай қурбонлардан бирига айланган эди.
Манфаатларни сиёсий англашнинг мазмунли муносабатлари давлат ҳокимиятидан фойдаланиш воситалари ва мақсадларини ишлаб чиқишда (ёки ҳокимиятга таъсир этишда), иттифоқчилар ва мухолифат билан ўзаро муносабатлар меъёрларида ёки, қисқача айтганда, гуруҳлар ижтимоий эҳтиёжларини татбиқ қилишга қаратилган сиёсий иродани шакллантиришда ифодаланади.
Сиёсий хатти-ҳаракатнинг шаклланиши босқичида манфаатларни баҳолаш жараёнлари рўй бериб, унда субъектнинг ўзбошимчалик қилиши имкониятларининг пайдо бўлиши хавфли ҳолатдир. Ижтимоий имкониятларни ошириб ёки камайтириб кўрсатиш, гуруҳий иродаларни шакллантиришдаги хатолар, мухолифат имкониятларини тўғри баҳоламаслик кабилар инсон эҳтиёжлари сиёсий қиёфасини жиддий бузиб кўрсатиши мумкин. Агар гуруҳий манфаатларни баҳолашда давлат хатоликларга йўл қўйса, бу ҳолат сиёсий мувофиқлаштириш объектларини ўзбошимчалик билан танлашда ёки бошқаришнинг тўғри келмайдиган воситалари ва усулларини қўллашда кўринади. Эҳтиёжлар ва уларни сиёсий баҳолашлар ўртасидаги фарқланишлар қанча катта бўлса, сиёсий мувофиқлаштиришдаги сунъийлик шунча юқори бўлади, сиёсий мақсадларни идеаллаштиришга ҳам кенг йўл очилади.
Сиёсий аҳамиятга эга манфаатларни англаш характери бевосита сиёсий соҳа чегаралари билан боғлиқдир ёки, бошқача айтганда, сиёсат онгли равишда давлат-ҳокимият мувофиқлаштирадиган объектлар сонини кўпайтириш ёки озайтириш имкониятларига эгадир. Шунинг учун ҳам француз олими Г.Эрме шундай деб ёзган эди: “… энг яхши ҳукмдор – бу давлатнинг СКАЧАТЬ