НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 4

Название: НАМОЗШОМ ХАЁЛИ

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ чолнинг кўкси бир қалқиб, аъзойи бадани жимирлайди…

      Ўша аснода машина оғир силтаниб, жойидан жилади.

      Кейиин…

      … Бола-бақранинг машина ортидан қий-чувлашиб югураётганларини ён томон-даги узунчоқ ойнадан кузатаётиб, Юнус чол янаям мутаасирланади: ахир, осонми, болакайларнинг кўпчилигининг дояси – кампири-я!..

      Қишлоқдан чиқаверишларида, Юлғунли қабристон ёнидан ўтаётганларида ахийри бўлмайди: беихтиёр кўксидан тошиб чиққан аччиқ бир ингроқ бароба-рида, кўзларидан дувиллаб ёш қуйилади.

      – Ну-у, ати-и-ий! – дейди Рафойил бўғиқ овозда ва машина тезлигини сусай-тира бошлайди. – Тўхтатийинми?

      Юнус чол бош чайқайди: йўқ.

      Йулғунлида Бектемир обий мангу ором олаётир. Раҳматли кўп одамохун киши эди. Юнус чолнинг обийга ҳаваси келади: бундан ўттиз йиллар аввал мар-ҳум тобуткаши билан қишлоққа бир кунда олдинма-кейин кириб келган эдилар; унинг бир ўғли қишлоқ қизига уйланди, икки қизи қишлоқ йигитига турмушга чиқди; неваралари улғаяётирлар; обийнинг қони қишлоқлиларнинг қон-қонига қўшилиб-синггиб кетди – ҳали буни Рафойил тушунмайди; тушунганида эса, албатта к е ч бўлади.

      * * *

      Э воҳ, аттангки, ҳадемай кўчадилар.

      Кўчаётганларида айнан шундай унутилмас бир ҳолат рўй беражаги эса ҳали ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди.

      * * *

      Ўртага оғир, дилтанг бир жимлик чўккан эди.

      Бир маҳал, майин ғижирлаб эшик очилди.

      Илкис иккала чол ҳам эшик томонга ўгирилиб, Мастура кайвонини кўрди.

      Мастура кайвони – қўшни кампир, эри урушдан қайтмагач, кўз очиб кўргани-дан қолган ёдгорининг бегона бир эркакнинг кўзларига маъюс мўлтирашини, унинг сассиқ оёғини уқалашини орқаси кўтаролмаслигини билгани учун, очар-чилик йилларининг хорлик-зорликларига қарамай, қайтиб эр қилмаган; энди бир ҳовли неваранинг бувижониси, қишлоқ аёлларининг эса тили ўктам она-бошиси.

      – Ассалом, – деб Мастура кайвони хонага кирди. Курсига ўтирди. Қўллари-ни ёйиб: – Қани, Шариф ака, – деди. – Айтинг?

      Шариф почтачи фотиҳага қўл очиб:

      – Илоё тинчлик-хотиржамлигимизни берсин, – деди. – Ў з и г а шукр. Етқаз-ганига шукр. Омин!..

      Ҳамма юзига фотиҳа тортди.

      Юнус чол чой қуйиб, Мастура кайвонига узатди.

      Мастура кайвони чойдан ҳўплаб:

      – Боя ғўнғир-ғўнғир овозлариз эшитилганига, Хабила опам келипти-лами десам, сиз экансиз-да, Шариф ака, – деди. – Дугонам яхшигина юриптими, бала-чағалар?..

      – Шукр… Ўзиздан сўрасак?

      – Бир нави-да, Шариф ака, – деб, Мастура кайвони Юнус чолга қаради. – Хабила опам бугун ҳам келмаптилар-да, Юнус ака. Сўрай-чи, келин енгилгина қутилиптими, деб келувдим.

      – Ҳий-я, ўғил…ўғил! – деди Юнус чол, юз-кўзларида майин бир кулги жи-лоланган кўйи: – Мана, – деб, Шариф почтачига ишора қилди. – Хат келтирди: двайняшка!..

      Бундай ажаб СКАЧАТЬ