Название: Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси
Автор: Коллектив авторов
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
– Бу йил қиш чўзилиб кетди, шул сабабдин кечикиб экин экдик, мана энди шукур, ёмғир қўйиб беряпти. – дейди карвонсарой оғаси Носир Абумаъфибга қараб, – магар, жаланинг тўхтовсиз қуйиши яхшиликка олиб келмайдур. Деҳқоннинг экинлари пайҳон бўладур. Тер тўкиб қилган меҳнатимиз зое кетадур, шунисига ачинамен.
Барча ўз ташвиши билан банд, барчага ёмғир қайғуси баравар тушганди. Шимол тарафдан салқин шамол эсиб, этни жунжиктиради.
–Тақсир, агар ёмғир тинмас бўлса, тағин бир кун бул ерда қолганингиз маъқулдур.
– Қани унда кутурмиз, Худо подишоҳу эгамдур.
Токчаларга ёруғроқ бўлсин учун иккитадан милт-милт ёқиғлик шамлар қўйилган. Шамлар тобора липиллаган сайин карвонсарой оғасининг девордаги баҳайбат сояси сакрай бошлайди.
Тун иккинчи ярмига оғар маҳал, хуморидан чиқди шекилли, ҳар тугул ёмғир тинди. Эртасига карвонсаройни ортда қолдирган Носир Абумаъфиб янги харид қилинган қуллари билан Дамашқ томон йўл солди.
***
Носир Абумаъфиб Дамашқдаги йирик қулдорлардан бўлиб, ”Ҳожа” лақаби билан танилган эди. Ҳожа баланд бўйли, елкадор, жағлари бўртиб чиққан, бурни эса гўштдор ҳамда жуда бесўнақай, қорачадан келган, чайир кимса бўлиб, салобати кўрган кишини ҳайиқтирар эди. Унинг тасарруфидаги қулларнинг ҳеч саноғи йўқ. Йирик корчалон қулларини салоҳияти, кучи ва ишчанлигига қараб тоифаларга ажратиб чиқарди. Шунга кўра қуллар алоҳида бўлмаларга жойлаштирилар, кўпчилиги деҳқончилик, чорвачилик ҳамда ҳунармандчилик ишларига жалб қилинарди. Улар устахоналарда оғир юмушларни бажарар, мисга қалай аралаштириб, бу қоришмадан ҳарбий аслаҳалар – қилич, ханжар, қалқон, отларга тўқимлар, аравалар ҳамда уй-рўзғор буюмларини ясашарди. Шунингдек, турли зебу зийнатлар тайёрлаш ҳам улар гарданида эди. Носир Абумаъфибга қуллари катта даромад келтирар эди. Кундан-кунга унинг маҳсулотларига талаб ортиб, корхоналари кенгайиб борди.
Ҳожанинг қуллари орасида яна бир тури бор эдики, улар алоҳида масканда сақланиб, хизмат ишларига доим ҳам жалб этилавермас эди. Булар бақувват ва кучли, айни пайтда ақлли, шунингдек, хавфли қуллар саналар эди. Курашчи, қиличбоз, полвон бу қуллар фақат мусобақаларда қатнашиб, ҳожасига яна мўмай даромад ва обрў келтирар, Носир Абумаъфибнинг ўзи уларнинг ҳолидан тез-тез хабар олиб турарди.
* * *
Қуббаи Дур хиёбонининг ҳайбатли гумбази олисдан кўзни қамаштиради. Ранг-баранг нақшлар билан безатилган гумбаз қуёш нурида янаям ажойиб товланади. Боғ кўркам чаманзор эди. Рангин гуллар ўзидан муаттар ҳид таратиб, кишини хушҳол қилади. Оппоқ кабутарлар гумбазга дам сирпаниб қўниб, дам айланиб, сўнг олисларни кўзлаб, шошиб учади.
Боғнинг бир томони тепаликка бориб қадалган, ўша тепаликдан сув шовуллаб қуйига оқмоқда. Бир-бирига яқин ўтқазилган сарв дарахтлар ерга тангадек офтобни туширмайди. Тўрт томони темир панжаралар билан ўралган боғ чиндан баҳаво ва сўлим оромгоҳ эди. Бу оромгоҳда бугун Мисрдан келадиган нуфузли СКАЧАТЬ