Шунда оталари айтибди:
− Қўшниларга чиқиб, олтита декча олиб келинглар, ҳамма қуёнларни бирданига қайнатиб оласиз.
Олти ака-ука қўшнилариникига чиқишибди. Беш қўшни хасис, олтинчиси қурумсоқ экан. Начора, қўшнилар ахийри уларга олтита товоқ беришибди. Бештаси тагсиз, олтинчисининг ости йўқ экан.
Ака-укалар товоқларни уйга олиб келиб, қуёнларни қайнатгани қўйишибди. Бештасининг тагига олов ёқишни унутишибди, олтинчисига ҳатто ўт ёқишмабдиям.
Қуёнлар қайнамайверибди, қайнамайверибди. Бештаси пишмабди, олтинчиси эса негадир хомлигича қолиб кетибди. Оғайнилар тушликка ўтиришибди. Бештаси гўштни чайнай олмабди, биттаси эса ҳеч тишлашни эплолмасмиш. Ака-укалар гўштни оталарига илинибдилар. Оталари бешта қуённи еб қўйибди, қолганини ямламай ютибди. Вой, еган гўшти томоғига тиқилиб қолибди!
Олтовлон бориб, олтита табибни олиб келишибди. Бешта табиб илмсиз, олтинчиси ҳеч нарсани билмас экан. Улар чолни кўрикдан ўтказгач, баҳслашиб қолишибди. Бештаси уни касал деса, охирги табиб уларнинг фикрига қўшилмабди ва чолни бетоб деб туриб олибди.
Воқеа қандай якун топди, дейсизми? Ҳозирча номаълум. Табиблар ҳали ҳам жанжаллашиб ётишганмиш. Аввал бир қарорга келиб олишсин, эртакнинг давомини кейин ёзиб бераман.
Ғишт ва мум
Ошхона жавонида ғишт билан мум бўлаги ёнма-ён турарди. Ғиштнинг бу ерда бўлиши-ку, табиий – уй бекаси пичоқларини унга ишқалаб чархлаб олар эди. Уларнинг ўткирлашганини бир кўрсангиз! Аммо мум мана шу жавонга қандай келиб қолганини ҳеч ким билмасди. Қачонлардир кимдир уни ўша ерга ташлаб қўйган-у, кейин эсидан ҳам чиқариб юборган.
Ярим тунда, ошхонада ҳеч ким бўлмаган пайтларда ғишт ва мум узоқ-узоқ суҳбат қуришаркан. Бир куни мум ғиштдан сўрабди:
– Менга айт-чи, қўшни, сен нега бундай қаттиқсан?
Ғишт жавоб берибди:
– Мен доим ҳам шундай бўлмаганман. Мен ва ака-укаларим ҳаммамиз майин тупроқдан тайёрланганмиз. Аввалига устимиздан сув қуйиб, лой қордилар, кейин роса эзғилаб пишитдилар. Қолипга солиб, ғишт шаклини бергач, оловда пиширишди. Ўчоқдан жарангдор ва қаттиқ бўлиб чиқдик.
– Эҳ, мен сендақа бўлиб қолишни жуда ҳам хоҳлардим! – хўрсинибди мум. – Сен пичоқларни чархлаётганингда кўрган кишининг завқи келади. Агар мен пичоққа бағримни тутсам, у мени бўлаклаб ташлайди… Йўқ, йўқ, кўнглимни кўтарма, юмшоқ бўлиш жуда ҳам ёмон.
Эрталаб уй бекаси ўчоққа ўт қалабди. Олов ғўлаларнинг устида ўйнаб-ўйнаб хушҳол ёнарди.
Шу пайт мум ғиштнинг оловга кириб чиққач, тошдай қаттиқлашиб қолганини эслади. У жавоннинг четига сурилиб келди-да, ўчоқ ёнида ётган тунуканинг устига ўзини ташлади. Ў, бу ер шунақанги иссиқ эканки! Мум ҳудди момиқдай юмшаб, аста эришни бошлади. Рости, агар шу пайт ошхонага хўжайин кириб қолмаганида у бутунлай эриб оқиб кетиши турган гап эди. Айтиб қўяй, уй эгаси қўғирчоқбоз – чодирхаёлчи СКАЧАТЬ