ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 13

Название: ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд

Автор: ТОИР МАҲМУД

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Чунки, тарихдан маълум, мумтоз шоир ва ёзувчилар неча ўн йиллик ривожланиш истиқболларини олдиндан кўриб, ўзлари яшаган даврдаги эскича қарашларга қониқмасдан, юрак қони билан ёзган асарларида янги ғояларни илгари сурганлар, илм аҳлини янги кашфиётларга руҳлантирганлар, жамиятни маърифий асосда яшашга чақирганлар. Масалан, буюк Алишер Навоий бобомизнинг ҳар бир асари ўз даври учун инновацион хусусиятга эга бўлган янгилик ва кашфиёт эди.

      Ўйлаймизки, бизнинг бугунги шоир ва ёзувчиларимиз ҳам буюк мутафаккир боболаримизнинг ана шундай эзгу анъаналарини давом эттириб, жамиятимиз тараққиёти тобора инновацион асосга ўтиб бораётганидан руҳланиб, халқимизнинг ана шундай буюк ўзгаришлар давридаги юксак бадиий-эстетик дидига мос асарлар яратадилар.

      Шу ўринда бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган яна бир жиҳатни алоҳида миннатдорлик билан таъкидлашни ўз бурчим деб биламан. Президентимизнинг маданият, адабиёт ва санъат соҳасига, жамиятимизда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратаётган доимий эътибори – бу, чуқур ўйланган сиёсат натижасидир. Чунки маданият ва маънавиятни ривожлантирмасдан туриб, замонавий инновацион жамият қуриб бўлмайди. Инновация – ақл-заковат, илм-маърифат асосида яшаш, уларнинг натижаларини оқилона ишлата билиш деганидир.

      Айниқса, шоир ва ёзувчиларнинг неча йиллик орзуси ушалаётгани – улар учун пойтахтимизнинг қоқ марказида муҳташам замонавий бино қуриб берилгани, Адиблар хиёбони ташкил этилиб, миллий адабиётимизнинг атоқли намояндаларининг ҳайкаллари бу ерда барпо этилгани, умуман, жамиятимизда адабиётга, санъатга, китоб мутолаасига муносабат ўзгараётгани бизнинг ишончимизга ишонч қўшаётган яна бир ўта муҳим омилдир. Чунки китоб ўқиб, шеър ёдлаб, қўшиқ айтиб, эзгуликни қалбига жо этган халқ ва миллатнинг руҳий-маънавий қудрати чексиз бўлади. Бундай қудратли халқ эса ҳар қандай улуғ ишларга қодир бўлади.

      БАРКАМОЛЛИК БЕРГАН БАХТ

      Андижонни айланиш – ором

      Биз Андижон заминидамиз, водийнинг шарқий дарвозасида. Тан олиш керак, файзли хонадоннинг дарвозаси кўркам бўлади, ободлик остонадан бошланади. Илк қадамданоқ «Андижонни айланиш ором, деган ўй кечди дилимдан. Кўп ўтмай бу ўй ҳақиқатга айланди. Чиндан ҳам Андижонни айланиш, кўзга қувонч, дилга сурур, кўксингни кўтаргувчи ғурур бахш этади, кишига.

      Темир йўл вокзалидан, марказий автобекатдан Андижон тупроғига тушганларни Темурийлар сулоласининг буюк давомчиси, Андижон аҳлининг ғурур ва ифтихори, улуғ шоир, забардаст саркарда Бобур шоҳ ҳазратлари қўлларини кўксига қўйиб, от устида ўзгача салобат ва самимият ила «Андижонга хуш кўрдик», дея кутиб оладилар. Бу ўткинчи дунёда 48 йил умргузаронлик қилиб, одамзот чекиши мумкин бўлган жамики кулфату аламларни кўриб улгурган, аммо матонати, қудрати, илму ҳикмати, гўзал шеърияти билан бутун дунё аҳлини лол қолдирган СКАЧАТЬ