ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 16

Название: ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд

Автор: ТОИР МАҲМУД

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ бу давлатимизнинг ёруғ юзи эди. Андижондан Ўзбекистоннинг барча ёшлари ғолиб бўлиб қайтишди. Чунки майдонга соғ одам, соғлом одам тушади. Соғлиқ ҳам ғолибликнинг бир кўриниши, юрт эгасининг мақсад-муддаоси ҳам аввало халқимиз фарзандларини соғлом кўриш, хушбахт кўриш.

      Яна шуни комил ишонч билан айтамизки, юртимиз ёшлари шубҳасиз, ўзларини Алпомиш авлоди, буюк соҳибқирон Амир Темур, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангуберди каби мард ва жасур аждодларимиз зурриёди эканликларини яхши биладилар. Яна яхши биладиларки, спортдаги мағлубият азоби ҳам инсонни тарбиялайди. Тинимсиз меҳнат қилишга, қайта тобланиб, руҳан чиниқишга ўргатади. Умуман бизнинг спортчиларимиз ота-боболарининг асрлар оша яшаб келаётган хуш фазилатларига амал қиладилар. Ютса талтайиб кетмайдилар. Устоз отангдек улуғ ақидасига риоя қилиб, мураббийлари ҳурматини жойига қўяди.

      Яна бир ҳақиқат, улар майдонда Паҳлавон Маҳмуд боболари каби эл-юрт шаъни учун курашади. Чет эллик ёшлар каби бир кун у давлат, бир кун бу давлат байроғи остида пул учун эмас, ор-номус учун беллашади. Менинг ортимда менинг ота-онам, киндик қоним томган тупроқ, яқинларим, Ватаним бор деган қатъий туйғу, юксак масъулият Ўзбекистон ёшларини ҳеч қачон тарк этмайди, иншааАллоҳ!

      Баркамоллик бахтидан,

      Шодлиги минг зиёда.

      Нур ёғилса шахтидан,

      Қудратидан ифода,

      Омон бўлсин бошлари,

      Ўзбекистон ёшлари.

      Ҳурликнинг ҳаққи бордир,

      Юртнинг ҳар ўғлонида!

      Йигитнинг кўрки ордир,

      Қадри оқса қонида.

      Метиндек бардошлари,

      Ўзбекистон ёшлари.

      Аввал Ватан, кейин жон,

      Сўзидаги хуш садо.

      Онажон, Ўзбекистон,

      Бўлсин сенга жон фидо.

      Ватанин қуёшлари,

      Ўзбекистон ёшлари.

      2010 йил

      ТИНЧЛИК ТИЛАГИДАН

      ЯРАЛГАН ШАҲАР

      Киндик қонинг томган муқаддас тупроқ, туғилиб камолга етган Ватанинг ҳақида сўз айтиш – ўз онанг мақтовида яйраб гапириш билан баробар. Зеро, бу дунё юзини кўргунимизча волидамиз бизни ўз жисму жонида олиб юриб, кейин Момо ерга қўяди. Она замин эса оламни тарк этгунимизча бизни ўз елкасида кўтариб юради, сўнгра бағрига олади. Биз шу тариқа тупроққа сингиб кетамиз. Шунинг учун Ер, Ватан сўзларининг олдида Она сўзини қўшиб айтамиз ва бундан ўзгача ғурур туямиз.

      Пойтахтимиз қудратимиз тимсоли

      Инсон эрта тонгдан субҳи шомгача кундалик мулоқотда қанча сўз ишлатади. Рости, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганмиз. Аммо шундай сўзлар борки, тилга олсанг кўнгилда меҳр гуллайди. Чеҳрангда офтоб юз очади. Она, Ватан, фарзанд сўзлари ана шундай сўзлар тоифасидан. Бу сўзларни ўз ўрни, ўз қадри, СКАЧАТЬ