ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 8

Название: ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд

Автор: ТОИР МАҲМУД

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ шаҳар партия комитети Тошкент вилояти партия комитетига бўйсунар эди.

      «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»нинг 8-жилди, 514-бетидаги қуйидаги изоҳ ҳам фикримизни исботлашга ёрдам беради: «Тошкент – шаҳар, Ўзбекистон Республикасининг пойтахти, Тошкент вилояти маркази».

      Табиийки, яна савол туғилади: «Тошкент шаҳри –

      Тошкент вилояти маркази», мақоми қачондан бошлаб бекор қилинган? Жавобни ҳам ўша энциклопедиядан излаймиз: «Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Тошкент шаҳрида бошқа вилоят ва шаҳарларида бўлгани каби, бошқарувнинг тарихий-миллий шакли – ҳокимлик ўрнатилди. 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасининг пойтахти – Тошкент шаҳри мақоми ва давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ҳоким лавозими жорий қилинди. Тошкент шаҳри ҳокими Президент томонидан тайинланади ва озод қилинади ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланади».

      Савол саволга йўл очса, масала ойдинлашади. Навбатдаги савол шундан иборат: нега вилоят маъмурий маркази учун Тўйтепа шаҳри танланди? Бу борада бошқа таклифлар йўқмиди? Бўлган, албатта. Жумладан, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарлари ҳам номзод сифатида кўрилган. Аммо бу шаҳарларда вилоят маркази учун кенг миқёсда қурилиш ишлари бошланадиган бўлса, аҳоли турар жойлари, бир қанча маъмурий, маиший биноларни бузишга тўғри келар эди. Шуларнинг барчаси ҳақида чуқур ўйлаган ҳолда, Юртбошимиз томонидан Ўрта Чирчиқ тумани, Тўйтепа шаҳридаги аҳолига зиён етказмайдиган эркин ҳудуд танланди. Қолаверса, бу жой Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманлари аҳолиси учун келиб-кетишга қулай, чекка туманлар учун ҳам узоқ бўлмасдан, географик жиҳатдан муносиб маскан. Айни пайтда Тошкент вилояти тарихи нуқтаи назаридан ҳам бу жой азиз ва муқаддас маскан.

      Тўйтепа тумани марказининг шимоли-ғарбий тарафида Улкан Тўйтепа деб аталадиган шаҳар харобаси бор. Машҳур шарқшунос М.Е. Массон 1928 йилда бу масканни махсус ўрганиб, ўрта асрларга мансуб Новкат – шу Улкан Тўйтепа, деган хулосага келган. Мазкур қадимий қалъа 200 гектар майдонни эгаллаган. Новкат XI–XII асрларда гуллаб-яшнаган экан. Бу ердан Қорахонийлар ҳукмронлигига оид тангалар, турли сопол идишлар топилган. Бинобарин, Новкат ушбу сулола давридаги – йирик ҳунармандлик ва савдо марказларидан бири бўлган. Ҳудуди жиҳатидан Илоқ давлатининг пойтахти – Тункатдан ҳам катта шаҳар ҳисобланган.

      XI асрда яшаб ўтган тарихчи Идрисийнинг эътироф этишича, Новкат Илоқнинг пойтахти бўлган. Албатта, тарихчи олимларимиз бу борадаги изланишларни давом эттириб, ҳақиқатни янада ойдинлаштирадилар. Биз учун энг муҳими, ҳозирги Тўйтепа яқинида қадимда пойтахт мақомидаги йирик шаҳар бўлганидир. Фалакнинг гардишини қарангки, орадан салкам минг йил ўтиб, қадимий Тўйтепа Нурафшон номи билан яна вилоят маркази мақомига мушарраф бўлиб турибди. Муҳтарам Президентимиз мазкур масканга шундай мақомни лозим кўрар экан, донишманд СКАЧАТЬ