ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 9

Название: ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд

Автор: ТОИР МАҲМУД

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ 72 метр баландликдан шаҳарни томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Шаҳардаги барча бинолар вилоят ҳокимлиги биноси атрофида жойлаштирилади. Бундан кўзланган мақсад – ҳокимлик биносининг томида ҳилпираб турган Ўзбекистон давлат байроғи шаҳарнинг тўрт тарафидаги аҳолига бирдек кўриниб туради. Гўёки бино тоғ кўринишида, тоғнинг чўққисига эса Ватанимиз байроғи ўрнатилган.

      Сингапурлик лойиҳачилар тақдим этган лойиҳада ҳокимлик биносининг ҳовли қисмида, бинонинг нақд ўртасида каттагина очиқ жой қолдирилган. Бу лойиҳа ўзимизнинг кўплаб мутахассисларга дастлаб маъқул бўлмади. Аслида ҳокимлик биноси шаҳарни тўсиб қўймасин, шаҳар аҳолисига, бу ерга келган меҳмонларга шаҳар тўрт тарафдан кўриниб турсин, деган ниятда шундай режа қилинган экан. Бундан ташқари, хорижий лойиҳачиларнинг айтишича, бинода бундай очиқ жойнинг қолдирилиши юртга файзу барака олиб кирар экан.

      Муҳтарам Президентимиз ана шу жиҳатларнинг барчасини ҳисобга олиб, лойиҳани тасдиқлашни тавсия қилдилар.«Келинглар, кутилмаган тавсияларни, аммо эзгу ниятда қўл урилган янгиликларни қабул қилишга ўрганайлик. Европанинг саноқли давлатларида бор бўлган энг замонавий шаҳарни қуришни биз Тошкент вилоятида бошлаб берайлик», – дедилар.

      Таъкидлаш керакки, ақл-заковат билан бошқариладиган бундай замонавий шаҳар собиқ Иттифоқнинг биронта давлатида йўқ. У ҳар жиҳатдан ҳайрат ва ҳавас қилса арзийдиган маскан бўлади. Кўчалари кенг, улар бўйлаб одамлар сайр қилишлари учун кўпдан-кўп манзарали дарахтлар экилади, яшил йўлаклар бўлади. Автомобиль йўллари ёқалаб пиёдалар учун – алоҳида, велосипедда сайр қилиш учун – алоҳида ранг-баранг йўлаклар қурилади.

      Йўлларнинг ёқасида велосипедлар сақланадиган жойлар бунёд этилади. Бундан кутилган асосий мақсад – ҳам замонавий шаҳар қуриш, ҳам табиат гўзалликларига зиён етказмаслик, энг муҳими, одамлар хотиржам, ғурур ва ифтихор, шукроналик туйғуси билан яшайдиган шарт-шароит яратиш.

      Энди ана шу қулайликлар ҳақида батафсилроқ сўз юритсак. Лойиҳа бўйича шаҳарни бошқаришда 17 хил ақлли технологияларни қўллаш кўзда тутилмоқда. Булар нималардан иборат? Асосан, бу технология коммунал хизмат соҳасини тўлиқ автоматлаштиришни назарда тутади. Қайси ташкилот, корхона, қайси хонадонга қанча газ, сув, электр энергияси берилиши, кимнинг қанча қарздорлиги борлиги, кимнинг хонадонини тармоқдан узиб қўйиш кераклиги – буларнинг барча-барчаси компьютер назоратида кузатилиб, автоматик усулда бажарилади. Хонадон эгалари ҳали уйларига етиб бормасдан туриб, йўлдаёқ хонадонида қандай ҳарорат бўлишини ўзлари белгилаб қўйишлари мумкин.

      Йўлларни ёритиш ҳам автоматлаштирилган. Қоронғи тушиши билан кўчалардаги чироқлар ўзи ёнади. Ички кўчалар, йўлакларда ҳаракат бўлса, чироқлар ёнади, бўлмаса, йўқ. Яъни, худди эртаклардагидек, ҳаракат тўхтагач, чироқлар ҳам ўчади. Бундай тежамкорлик одамларда турмуш маданиятини ошириш учун энг маъқул усул, албатта.

      Шаҳардаги СКАЧАТЬ