Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ страница 9

Название: Қатл куни

Автор: САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ минутда, самий-самий больше ярим соатда етиб борамиз, иншоолоҳ. Ҳа-а вашу матлар! –

      У газ берди, қайиқнинг тезлиги ошди. Совуқ шамолдан маҳмуднинг гардани гўё музлаб қолгандек бўлди. У шошиб телпагининг қулоқларини туширар экан, кошки бир кору ҳол рўй бермай манзилга етиб олсайдик, деб ўйлади, бундай об-ҳавода, туннинг бу маҳалида Курдан ўтиш ҳар қандай марднинг ҳам қўладан келавермасди. Унинг кўнглидан “таваккали худо” деган фикр кечди.

      Мошу пинакка кета бошлаган эди. Темир тоторнинг оёқлари остидаги фонус ёруғида Маҳмуд Мошунинг қошлари уюлиб, кўзлари юмилиб-юмилиб кетаётганини кўрди.

      –Бугун телевизор кўрдиларингми? – Бу савол Мошудан кўра кўпроқ Темирга тааллуқли эди. Қайиқ изга тушиб олганда сўнг Темир тезликни пасайтириб, рулни тирсаклари билан тутиб турганича боядан бери зўғол ёғочидан ясалган муштугини чизимча билан тозалаб келарди. Чизимчани охирги марта муштукнинг тешигига солиб тортди, сўнг муштукни оғзига тутиб, бир-икки пуфлади, ниҳоят одатдаги бамайлихотирлиги билан доим чекадиган “Аврора”сидан биттасини муштукка жойлади. Ёмғирпўшнинг чўнгтагидан тўппончадай келадиган қўлбола ўтолдиргич чиқарди. Уни худди тўппонча каби тепкисини босиб ёқди. Муштукни ютоқиб-ютоқиб тортар экан, Маҳмудга, Мошуни-ку билмайман, аммо мен телевизор кўрмайман, қаарсам бошим оғрийди, деди.

      –Эҳ Темир, дунё жуда алғов-далғов бўлиб кетди.

      Ҳамма жойда уруш боряпти.

      –Менга нима?

      –Ҳой жинни, одамзот қирилиб кетяпти, ахир!– Биз қирилмаяпмиз-ку! – Сигаретдан сўнг Темирнинг овози бўғиқроқ чиқа бошлаган эди.

      –Нима, бизнинг ҳам қирилишимизни истайсанми? – Маҳмуд кулди.

      –Мен унақанги қирғинларни жуда кўп кўрганман, биродар. Худо ҳеч кимнинг бошига солмасин, вой-вой-вой!

      Маҳмуд унинг оҳангидан тушундики, бир гапгатушиб кетса, тинмайди, рости, уришдан сўз очганига пушаймон бўлди. Темир камида минг марта такрор-такрор айтиб берган воқеаларни яна бошидан бошлайди, уришдан қайтиб келганида хотини Тамаранинг ёнида ёшгина рус йигити ётганини ёниб-куйиб сўзлайди, сўнг дунёдаги барча аёлларнинг онаси қолмай, синглиси қолмай сўка бошлайди, охирида “вой вашу матлар, нашу матлар” дея тиззларини муштлашга тушади… Аммобу гал ундай бўлмайди. Темир ўз бошига тушган бу мусибатни ҳамиша ҳам сўзлайвермас, тўғрироғи, ҳушёр пайтларида бу воқеа ҳақида чурқ этмас, урушдан, аскарликдан сўз-суҳбат очилиб қолса, бир чеккада индамай тураверарди. Аммо станциянинг буфетида ширин винодан бир-икки стакан ичиб олиши биланоқ, таниш одам топа олмаса, йўловчилардан дуч келган биригаелимдай ёпишиб оларди. Сўзлаб-сўзлаб юрагини бўшатар экан, ҳар замонда кўзларидан милт-милт ёш оқарди. Нима ҳам қилсин шўрлик! У чеккан мусибат бошқанинг бошига тушса, худо ҳақи, жинни бўлиб қолар эди… Яхшиямки, бу чидаган… Маҳмуд унинг бундай маст бўлиб юрганларини озмунча кўрмаган эди.Кўпинча бозор кунлари, вокзал тирбанд бўладиган пайтларда Темир ўзи яшайдиган юнон қишлоғидан станцияга тушиб келарди. Вокзалда уни ҳатто рельслар орасида изғиб юрадиган қўтир итлар ҳам танирди. Ёз пайтлари, эгнида қип-қизил сатин СКАЧАТЬ