Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-897-5
isbn:
У куни эса уйга шодлик ва қувонч қанотларида учиб бориб, уюшмага қабул қилинганимни айтдим. “У нима ўзи?” деб сўрашди. Бу воқеанинг ёш ёзувчи учун нақадар улуғ мартаба эканини тушунтиролмай қолдим. Ўйлай-ўйлай “Бу ёзувчиларнинг касаба союзига ўхшаган нарса”, дедим. “Ҳа, яхши” деб қўйишди. Ҳар бир ишхонада “профсоюз” деган ташкилот бор, ҳар бир ишчи-хизматчи унга аъзо бўлиши шарт. Аъзо бўлиш учун бировга ялиниб юрмайди, ҳужжат топшириб ойлаб, йиллаб кутмайди. Балки ишга кирган куниёқ мажбуран аъзо қилиб қўйилади ва ҳар ой аъзолик бадали тўлаб турилади. Уйдагиларнинг тасаввурида ёзувчи Тоҳир Малик ҳам шундай “профсоюз”га аъзо бўлиб келган эди. Шунинг учун шодиёнани шарафлаш маросими бўлмади. Аксинча, “попугим ўша заҳоти пасайди”, шукрки, ўшандан бери пастда. Ҳеч қачон “Мен Ёзувчилар уюшмаси аъзосиман”, демадим. Баъзилар мақола ёки ҳикоя остидаги имзода “Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси”, деб илова қилиб қўйишади. Менда ундай одат бўлмаган. Чунки, аъзоликни мартаба эмас, балки масъулият деб қабул қилганман.
Дарвоқе, мажлисдан кейин “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг ресторанида “ювиш маросими” – тантанаси бошланиб кетган эди. Аъзоликка ўтган ёзувчиларнинг ҳар биридан зиёфат учун 25 сўмдан тўпланди (ишга келиш-кетишдаги кира ҳақи, пешинлик таомланишга бир ойда шунча сарф бўларди). Янги аъзоларнинг дўстлари, тавсиянома берган айрим адиблар зиёфат дастурхони атрофида тўпланишди. Одатимга хилоф қилмай, ярим соатча ўтириб, чиқиб кетдим. Икки йил аввал Москвадаги кенгашга борганимизда бундан кичикроқ давра қурилганди. Егулик ва ичимлик буюрилаётганда мен: “Зиёфат буюриш ҳамманинг қўлидан келади, тўлаш-чи?” деб ҳазиллашганимда қрим-татар шоир Мамбет оға “Мен тўлайман”, деб тантилик қилиб эдилар. Мамбет оға Намангандаги бир хўжалик фермасида зоотехник эканлар, топиш-тутишлари биздан дурустроқмиди, тантиликлари шунга яраша бўлди. Эртасига ҳам бу зиёфат давом этди. Мамбет оға бу сафар ҳам тантилик қилмоқчи эди, Абдулла Шер “Ўртада пул тўплаймиз”, деди. “Мен бу халфана ошга қўшилмайман, сизлар пул тўплаб, тўлайсизлар, мен эсам тийин-тийинингизгача қайтариб олиб бераман”, дедим. Гапимдан кулишди. Зиёфат охирида официант ҳисоб-китоб қоғозини кўрсатгач, барчаларининг кайфи учиб кетди. Мамбет оға яна мардлик қилди. Мен “Рангларинг ўчмай ўтира туринглар, ваъдамни бажараман”, деб қоғоздаги рақамларга кўз ташлаб, менюдаги нархларга СКАЧАТЬ